Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази бинолари кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion.uz» порталида эълон қилинган. 

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) томонидан жойлаштирилган. Бинонинг қурилган йили номаълум.

Умумий ер майдони 0,25 гектар. Бинонинг майдони — 3065 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд. Лот изоҳида ерга бўлган ҳуқуқ тури ижара асосида деб берилган.

Аукционга қўйилган биноларнинг бошланғич баҳоси — 18,5 млрд сўм. Аризалар 25 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Тошкентда банкрот бўлган компаниянинг 6 қаватли биноси 40 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар