Тошкент шаҳрида аутизм спектри бузилган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд марафон болалар академияси ташкил этилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур академия аутизм спектри бузилган болалар учун янги ихтисослаштирилган ижодий майдондир. «Наврўз» боғида жойлашган академияда ижодий ва интерактив машғулотлар учун барча шароитлар яратилган. Академия дам олиш маскани, ижод ишлари билан шуғулланадиган устахона, ҳовли, ота-оналар учун кутиш майдонидан иборат.
Жамғарма ижрочи директори Гаяне Умерованинг айтишича, ушбу академия болалар ва ота-оналар учун реабилитация марказига айланади. Бу эса уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.
«Жамғарма томонидан тўрт йилдан бери «Самарқанд марафони» хайрия югуриши ўтказилмоқда. Биз шундай хайрия спорт ва маданий тадбирлар орқали Ўзбекистонда инклюзив муҳитни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ўтган вақт давомида «Самарқанд марафони» ижтимоий намунага айланиб, ҳар йили нафақат ҳамшаҳарларимиз балки хориждан ҳам минглаб сайёҳлар ва спортчиларни ўзига жалб этувчи етакчи спорт тадбирига айлана олди.
Бу йилги хайрия марафонидан кўзланган мақсад музейларни кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун мослаштиришдан иборат», — дейди Гаяне Умерова.
Қайд этилишича, мазкур ижодхона 2020 йилда ўтказилган марафондан тушган маблағлар ҳисобига ташкил этилган.
Мавзуга доир:
- «Наҳотки борича қабул қилиш шунчалар имконсиз?». Аутизмга чалинган болани тарбиялаётган ота таълимдаги дискриминация, ўзбекчилик ва ННТ очиш орзуси ҳақида
- Ҳамманинг тўлақонли ҳаётга ҳаққи бор. Аутизмга йўлиққан болаларни ижтимоий ҳаётга олиб кириш ҳақида
- Асосий фарқлари: хромосомаси ва меҳри бизникидан кўплигида. Стереотиплар ҳаётини барбод қилиши мумкин бўлган Даун синдромли «қуёш болалари»
Изоҳ (0)