Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 март куни Хивадаги Ичан қалъага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, икки етакчининг ҳам тарихга қизиқиши баланд. Ўзбекистон раҳбари Туркияга ташрифи чоғида Истанбулдаги Топкапи саройини бориб кўрган. Эрдўғон илгари Ўзбекистонга келганида Бухорони зиёрат қилган.

Меҳмонлар Ичан қалъадаги Ота дарвоза, Кўк минора, Кўҳна арк саройи ва мадрасалар, ҳунармандлик расталарини кўздан кечирган. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Жума масжиди зиёрат қилинган. Давлат раҳбарлари ҳунармандлар, сайёҳлар билан суҳбатлашган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Хиванинг давлатчилик ва илм-фан ривожида тутган ўрни, қадимий обидалари ва санъати туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29—30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинганди. 29 март куни Кўксарой қароргоҳида Эрдўғонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

30 март куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Давлар раҳбари у ерда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамроҳлик қилиши, ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш кўзда тутилган.

Кейинроқ икки мамлакат етакчилари Хоразмга етиб келгани хабар қилинди. Урганч халқаро аэропортида Туркия президенти тантанали кутиб олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар