• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқитувчиларни узр сўрашга мажбурлаган Марҳамат ҳокими ўринбосари жаримага тортилди

    Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидан тумандаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиларини ота-оналардан узр сўрашга мажбур қилган ҳоким ўринбосари Мухторжон Қурбоновга нисбатан 2 миллион 700 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Андижон вилоят суди ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Мухторжон Қурбонов.

    Мухторжон Қурбонов.
    Фото: «Дарё»

    Мухторжон Қурбонов 2022 йилнинг 4 февраль куни тумандаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчиларига таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи пастлигини важ қилиб, бунинг учун ота-оналардан узр сўрашлари тўғрисида топшириқ берган. Ҳамда буни амалга оширтириб, таълим муассасаси педагог ходимларининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган.

    Ҳуқуқбузар судда айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган.

    Мазкур ишни кўриб чиққан судья Зарифжон Раҳимов унга нисбатан жазо тайинлашда ишдаги оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни, енгиллаштирувчи ҳолатлар тариқасида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан қонун санкциясида кўрсатилган жарима жазосини тайинлашни лозим топган.

    Суд қарори билан Мухторжон Қурбонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддаси 1-қисмида (таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш)  назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, яъни 2 миллион 700 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

    2022 йилнинг 8 февраль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсизлиги сабаб ота-оналардан узр сўрагани айтилган хабар эълон қилинди. Ҳолат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Хусусан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак»лигини ёзди. Халқ таълими вазири ҳам ҳолатга муносабат билдириб, ўқитувчиларнинг шаънини ерга уришни давлат сиёсатига қарши ҳаракат деб баҳолашини билдирди. Ҳолатни изоҳлаган туман ҳокимлиги ўтказилган тадбир ижтимоий тармоқларда бошқача талқин қилинганини ёзди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминланишини» таъкидлади. Сўнгра вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ва Марҳамат тумани ҳокими ўқитувчилардан узр сўради. ХТВнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларига қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

    12 февраль куни халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов тумандаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди.

    30.03.2022, 19:55   Изоҳ (0)   14377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 нафар аёл ушланди

    30.03.2022, 19:26

    Фарғонада ўйинчоқ тўппонча билан босқинчилик қилган шахслар аниқланди

    30.03.2022, 18:56

    Бўстонликлар ҳоким ваъда қилган ер берилмаганини айтди. Ҳокимият вакиллари эса аҳоли айтган ер уларга берилса, қонун бузилишини билдирди

    30.03.2022, 18:05

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    30.03.2022, 17:37

    Андижонда давлатга 1,7 млрд сўм зарар келтиргани айтилган шаҳар ҳокими юрак аритмия касаллиги билан шифохонага ётқизилди

    30.03.2022, 17:29

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хоразмга етиб келди

    30.03.2022, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.