Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлигига тасдиқланди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, март бошларида 2020 йилдан буён Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод этилганди.
Аввалроқ Самарқанднинг Нуробод туманига янги ҳоким, Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланган эди.
Изоҳ (0)