Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баъзида томошабинлар севимли фильмларидаги воқеаларга шунчалик қизиқиб кетадиларки, улар сценарий муаллифлари каби кейинги сюжет воқеаларини ўйлаб топиш ёки қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари сабаблари ҳақида тахмин қилишни бошлайдилар.

Ўргимчак одам ва Қора бева ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ўргимчак одам Қора бева билан боғлиқ бўлиши мумкин. Синчиклаб ўрганилган ва Питер Паркерни чақиб, супер куч билан мукофотлаган ҳашарот сифатида улар сохта қора бева деб номланган жониворни танлашди. Бу муаллифларнинг фикрими ёки тасодифми, Паркер ва Наташа Романофф ўртасида боғлиқлик бор ёки йўқлигини фақат тахмин қилиш мумкин.

Бироқ қизиғи шундаки, Қора бева комиксларнинг бирида ўргимчак одам костюмини эслатувчи тўрли билагузукдан фойдаланган.

Локи аслида — Питер Пен

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мухлислардан бири яшил рангга бўлган муҳаббат ва шов-шувга сабаб бўлиш истаги каби аниқ ўхшашликлардан ташқари, бу икки қаҳрамон ўртасида бир нечта умумийлик борлигини пайқади.

«Локи» сериалида Локининг бошқа бир қанча «версиялари» мавжуд, масалан, президент Локи (капитан Ҳукка ўхшаш) ва ҳатто аллигатор Локи («Питер Пен»даги Tик-Taк) ҳам.

Фил суғурта сотиб олмагани учун ҳам вақт оралиғида қолиб кетади

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Томошабинлардан бири «Суғур куни» фильми қаҳрамони фақатгина ўз ҳаёти ҳақида ўйлаш ва бошқаларга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиш учун чексиз ҳалқага тушиб қолмагани ҳақида қизиқ бир назарияни ўйлаб топди. Барчасига Фил суғурта сотиб олишдан бош тортган суғуртачи Нед айбдор.

Фил уни биринчи марта кўчада учратганида Неднинг хунук илжайиши бекорга эмас. Фил ниҳоят суғурталовчининг хизматларидан фойдаланишга қарор қилган куни вақт оралиғи узилади.

«Олоуддин»нинг бутун сюжети биринчи истакнинг амалга ошиши атрофида айланади

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Олоуддин ва жин ўртасидаги биринчи учрашувни эсланг. Жин амалга ошира олмайдиган атиги 3 та истак бор ва улардан бири айниқса Олоуддинни хафа қилади: севиб қолишга мажбурлай олмаслик. Шунда Олоуддин агар у шаҳзода бўлса, Жасмин унга эътибор беришини ва шундан кейингина уни ўзига қарата олишга қарор қилади.

Заковатли Олоуддин жинни аврай олдими? Ахир Олоуддин шаҳзода айланишни эмас, шаҳзода бўлишни хоҳларди. Унинг истаги маълум бир йўлни босиб ўтиш, маликага уйланиш ва шаҳзода бўлиш эди.

Яна бир версия ҳам бор: Олоуддин шунчаки истагини айтган, лекин сўзларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган Жин уни ҳақиқий шаҳзодага айлантириш учун улкан режа ишлаб чиқади — севги учун кураш, султон ва Жасминни қутқариш. Аслида биринчи истакнинг амалга ошиши Олоуддин Жасминга уйлангандагина тугайди.

Вилли Вонка ўз ўрнига ўринбосар эмас, балки ҳамкорлар қидиради

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Олтин чипталарни топган барча болалар қайсидир жиҳатдан яхши ва Вонкага керакли ҳам эди. Веруканинг отаси ёнғоқ заводига эга. Майк мукаммал компьютер мутахассиси ва у телепорт лойиҳасида ёрдам бера оларди. Сақич чайнаш рекордчиси Виолетта «3 таомли кечки овқат» деб номланган янги сақични ишлаб чиқишда маслаҳатчи бўларди.

Августнинг отаси қассоб бўлган, бу Вилли бизнесни ширинликлардан ташқари бошқа маҳсулотларга ҳам кенгайтириш ҳақида ўйлаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Яъни барча болалар олтин чипталарни тасодифан топмаган.

Бироқ Вонкага тасодифан келган ва аслида унга ҳеч нарса таклиф қила олмайдиган Чарли муносиб бўлиб чиқади. Буни заводга келган бутун гуруҳдан фақат Чарли ва унинг бобоси қолгани маълум бўлганда Виллининг ғазабланишидан ҳам сезиш мумкин.

Тай Лунг Аждар номасини олиши мумкин эди, аммо якуний топшириқни бажара олмайди

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Дастлаб «Кунг-фу панда» мультфильмининг ёвуз қаҳрамони Тай Лунг номани олишга лойиқ эди. Аммо охирги синов уни номадан маҳрум қилади.

Аждаҳо жангчисига лойиқ бўлган тўғри реакция — устозининг қарорини сўзсиз қабул қилишдир. Аммо Тай Лунг ғазабини ва юрагидаги руҳий мувозанатни сақлай олмаслигини кўрсатиб қўяди, шунинг учун у асосий синовдан ўта олмайди.

Пандора ўрмонининг гўзаллиги хиёнатга олиб келиши мумкин эди

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Аватар» фильмида Пандорага учиб келганларга тунда саёҳат қилиш тақиқланган. Расмий версияга кўра, бу жой хавфли бўлиши мумкин. Аммо томошабинлар аслида Пандоранинг тунги ўрмони шунчалик гўзал эдики, бу одамларнинг уни йўқ қилиш ҳақидаги фикрларини ўзгартира оларди деган фикрда. Уларнинг раҳбарияти буни олдиндан билган, шунинг учун кечаси вазифаларни бажаришни тақиқлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди