Фаррух Пўлатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, Фаррух Пўлатов (1979 йилда туғилган) шу кунгача «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган. У бу лавозимга 2018 йилнинг июль ойида тайинланганди. Компаниянинг аввалги раҳбари Суръат Ҳайдаров порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Ундан аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (ҳозирги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) Фарғона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2001 йилдан буён Фарғона ва Наманган вилоятларининг прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлигининг собиқ директори Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)