Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Паст Дарғом тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2010 йилда қурилган 2 қаватли уй 8 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,06 гектар. Бинонинг майдони — 426 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 4,37 млрд сўм. Аризалар 25 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли бошланғич баҳосидан икки баробар арзонга сотилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)