• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Болангни дунёга келтирсанг-у, ўзинг катта қилолмасанг, алам қиларкан». 12 йилдан бери Россияда ишлаётган муҳожир аёл ҳикояси

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — 12 йилдан буён Россияда ишлаётган Шаҳноза Саидқулова.

    Шаҳноза Саидқулова, 39 ёш. Сурхондарё вилоятида туғилган. Термиз педагогика билим юртини тамомлаган. Икки фарзанднинг онаси.

    2010 йилдан бери турмуш ўртоғи билан Россия Федерациясида ишлаб келмоқда.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ноҳақлик туфайли бахтли кунларимизга нуқта қўйилди

    Турмуш ўртоғим ҳам, мен ҳам бир жойнинг одамимиз. Сурхондарёда тўйимиз ўтгач, хўжайиним ҳарбий соҳада ишлагани учун Жиззахда яшай бошладик. Бирин-кетин икки боламиз туғилди. Мен оила ташвиши, рўзғор, бола-чақа билан банд эдим, эрим ҳам ишига бориб келар, биргаликда рисоладагидек ҳаёт кечирардик. Кун келиб, бу бахтли кунларимиз ноҳақликлар сабаб тугайди деб сира ўйламасдик.

    Бир куни турмуш ўртоғим ишдан кайфиятсиз қайтди. Сабабини сўрасам: «Ишхонам мен билан шартномасини тугатди, нега десам, бу давлат сири дейишди», деди.

    Ўшанда қисм командирининг олдига бориб, нега бундай қарорга келганларини сўрадик. Аммо барча саволларимиз жавобсиз қолди.

    Эрим оддий ишчи оиласидан чиққан, барига ўз кучи, ҳаракати билан эришган эди. Қайнотам ҳайдовчи, қайнонам фаррошлик қилиб, беш болани улғайтиришганди.

    Кейин 2010 йили Жиззахдан Сурхондарёга — қайнона-қайнотамникига қайтиб, ўша ердан қўним топдик. Болаларим ҳали кичкина, қизим беш, ўғлим 3 ёшда эди. Рўзғорни тебратиш ниятида иккимиз ҳам иш қидиришга тушдик. Иш топиларди-ю, тайинли маошлиси ҳадеганда учрамасди. Охири, гапни бир жойга қўйиб, якуний чора – четга ишга кетишга қарор қилдик. Қариндошимиз ёрдамида Россиядан иш топдик.

    Хуллас, ноҳақлик туфайли болаларимни укамга ташлаб, узоқ элларга кетишга мажбур бўлдим. Хайрлашаётганимизда қизим билан ўғлимнинг дарвоза олдида юм-юм йиғлагани ҳалиям кўз олдимда. Эсласам, йиғлагим келаверади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу ерда бегоналарга эмас, ўзингникиларга алданасан

    2010 йили Россиянинг Тверь шаҳрига келдик. Мен катта ресторанга идиш ювувчи бўлиб ишга кирдим, турмуш ўртоғим эса юк ташишда ишлай бошладилар.

    Бошида жуда қийналдик. Ҳатто тунашга тузукроқ бошпанамиз йўқ эди. Мен 14—17 соатлаб ишлаб, кечаси бир келинчакнинг дала-дўконида ухлардим. Эҳ-ҳе, квартира топгунча не кунларни бошдан кечирмадик.

    Қолаверса, мусофирмиз, бегона юрт, қонун-қоидаларини билмаймиз. Ҳужжатлар борасида алданиб қолдик. Бу ерда энг ёмони, бегоналар эмас, аксинча, ўзингизникилар терингизга сомон тиқиб кетади.

    Келган пайтимиз қўлимизда 500 долларимиз бор эди, холос. Иш топиб берган танишимизнинг жиянига бизга керакли ҳужжатларни тайёрлаб бериши учун ҳамма пулимизни топширганмиз. Аммо у бизни алдаб, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб берган экан.

    Унга боғлансак, ҳеч нима бўлмайди, ҳамма шундай ишлаб юрибди, деб пулларимизни қайтариб бермади.

    Кейин бошқа юртдошдан қарз олиб, Украинага кирди-чиқди қилдик. Ҳужжатларимизни қайта бошдан қонуний йўл билан ўзимиз тайёрладик.

    Ишда тиним билмасдим. Директор чаққонлигим ва тил билганим учун «холодний цех»га ишга ўтказди. Кейин «раздача»га ўтдим. Маошим кўтарилди. Ҳаётимиз аста-секин изига туша бошлади.

    Операциям учун бир рубль ҳам тўламадим

    Келганимизга ўн йилдан ошган бўлса, шу ресторандан бошқа жойга ишга ўтмадик. Меҳнат шароитлари аъло даражада. Озиқ-овқатимиз ресторан ҳисобидан. Директоримиз бағрикенг инсон, ёрдам сўрасак, ҳеч қачон йўқ демаган.

    Бир хонали квартирани ижарага олганмиз. Ойига 13 200 рубль тўлаймиз. Айни вақтда РВП олганмиз. Бу ҳужжат бизга Россия давлатида патент тўламасдан уч йиллик муқим яшаш ҳуқуқини беради. Худди ўз фуқаросидай давлатга 13 фоиз солиқ тўлаймиз. Қонуний суғурта полисимиз бор.

    Яқинда кўкрак соҳамда операцияни бошдан ўтказдим. Суғурта полисим туфайли текширувлар, таҳлиллар, шифокор хизмати ва жарроҳлик амалиёти учун бир рубль ҳам тўламадим. Ҳаммаси бепул бўлди.

    Мана, инсон қадри! Ўзимизда бирор жойингиз оғриб, шифокорга боринг, бор-будингизни шилиб олади. Шунга яраша етарли шароитга эга шифохоналар ҳам йўқ. Хусусийлари эса қиммат.

    Ишхонамизга 600 доллар ойликка кўнадиган рус фаррошини тополмадик

    Менимча, ўзбекистонликларнинг 40 фоизи Россияда. Асосан, қурилиш соҳасида ва бошқа ташкилотларда фаррош, ошпаз бўлиб ишлашади, киракашлик қилаётганлар ҳам анча-мунча.

    Ишхонамизнинг ҳам деярли ярмидан кўпи ўзбеклардан иборат. Фақат тил билмагани, ҳужжатларини тўғри қилмаганларнинг кўпи оғир ишларда ишлайди.

    Бу ерда тил билган ҳар қандай одам яхши даромад қилиши мумкин. Муҳими, ичмай-чекмай, ишига масъулият билан қараса бўлгани.

    Баъзида ўйлаб қоламан, ахир бизнинг давлати ҳам камбағал эмас-ку. Фуқаролари учун нимадир қилса бўлади-ку!

    Ишхонамизга икки йилдан бери яхши фаррош қидирамиз. Ойлиги 600 доллар атрофида, лекин шунча вақтдан бери бирор рус аёли иш сўраб келмади. Айтинг-чи, бизда фаррошлар шунча ойлик оладими?

    Россияда устанинг ойлиги 80 минг рубль, тракторчиники 120 минг, ҳайдовчиники эса 100 минг рублдан бошланади.

    Агар оддий ишчиси шунча ойлик олса, энди бошқа касб эгаларининг маоши қанча бўлишини тасаввур қилаверинг.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Барибир Россиядан кетолмаймиз

    Россия—Украина ўртасида вазият кескинлашгач, ишда қисқартиришлар бўлмади-ю, лекин рубль тушиб, топаётган пулимиз «копейка» бўлиб қолди. Қолаверса, ҳамма нарсанинг нархи ошиб кетган. Биз яшайдиган шаҳарда каттакон завод, кўплаб бренд дўконлар ёпилди. Ишчилари эса ишсиз, даромадсиз қолди. Табиийки, руслар биринчи бўлиб ўз фуқароларини иш билан таъминлайди. Энди муҳожирларни янада эзиш бошланади. Айниқса, бу ернинг ҳокими мигрантларни ёмон кўрадиган миллатчи одам.

    Тверь шаҳрида бутун Россия бўйича қиммат патент тўлови бор. 7000 минг рублга чиққан. Ўз фуқаролари ишсиз қолгач, энди бизни чиқариб юборишга уринишади. Аммо кетолмаймиз. Чунки юртимизда шу пулни ҳам топа олмаймиз.

    Фарзандингни дунёга келтирсанг-у, ўзинг катта қилолмасанг, алам қиларкан

    Ҳаётимда унутилмас, оғриқли воқеалар кўп бўлган. Бири эримнинг беайб ишсиз қолиши, фарзандларимни қон йиғлатиб, бошқа давлатга кетишга мажбур бўлганим, иккинчиси ва энг аламлиси, карантин туфайли онамнинг жанозасига боролмаганим... Ўшанда ҳамма жойлар ёпилганди, билетлар 120 минг рублга чиқиб кетган пайт эди. Билет ололмай, онамни сўнгги манзилга кузатолмаганман.

    Аллоҳга шукр, нолимайман, ҳаётимизда яхши кунлар кўп бўлди. Ишлаб, яхши даромад қилиб, бекам-у кўст яшаяпмиз. Шароитлар етарлича. Бироқ... айрилиқ, соғинч одамни еб юбораркан. Қизимни 5 ёшида ташлаб келгандим, ҳозир 9-синфда ўқияпти. Тўғри, шу фарзандларимни бировдан кам қилмай деб ишлаб юрибмиз, лекин барибир фарзандингни туғиб дунёга келтирсанг-у, ўзинг катта қилолмасанг, одамга ёмон алам қиларкан-да.

    Аввал ёш бўлган эканмиз, уй қуриб, машина олсак бўлди, деб ўзимизни овутардим. Аммо бу орзулар рўёби билан ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Фарзандларингиз катта бўлгани сари мақсадлар ўзгариб, катталашиб боравераркан.

    Ҳозир бор эътиборимни ўқишига қаратганман. Имконим борича уларни шу ерга олиб келиб, олий маълумотли қилиш ҳақида ўйлаяпман. Иккиси ҳам тайёрлов курсларига боришади. Бу мақсадим йўлида бор маблағимни сарфлашга тайёрман. Токи бизга ўхшаб қийналмасин, оиласидан узоқда ишлашга, кун кечиришга мажбур бўлмасин.

    Мавзуга доир:

    • «Ватанга қайтмаслигим сабаби пул билан боғлиқ эмас». 6 йилдан буён Россияда ишлаётган фарғоналик муҳожир йигит ҳикояси
    • «Ҳеч бир аёлга мусофирнинг ҳаётини раво кўрмайман». Эрининг операцияси ва қизларининг ўқишига пул топиш учун Туркияга ишлашга кетган муҳожир аёл ҳикояси
    • «Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман». Россияда қурилишда ишлаётган олий маълумотли ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси
    • «Мен ҳам ибодатларимни қилиб, уйда ўтиргим келади, аммо бу пулни ўзимизда тополмайман». Ўғлининг қимордаги қарзларини узиш учун Москвада ишлаётган 56 ёшли аёл ҳикояси
    • «Елкамдаги масъулият оғирлигидан ҳатто тушимда ҳам Ўзбекистонда бўлиб қолиш мен учун қўрқинчли». Москвада ишлаётган сурхондарёлик йигит ҳикояси
    • «Болаларимни ўкситмаслик учун қўлимдан келганини қиляпман». Туркияда ишлаб, фарзандини Лондонда ўқитаётган ўзбекистонлик муҳожир аёл ҳикояси

    27.03.2022, 21:28   Изоҳ (0)   63642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.