Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида 21 ёшли қиз хонадони олдида ўзининг таниши томонидан калтакланди, деб хабар беради Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби

Маълум қилинишича, 21 март куни Самарқанд шаҳрида У.Т. исмли қиз (2000 йилда туғилган) Бағдод кўчасидаги хонадони олдида таниши Х.И. исмли 21 яшар йигит томонидан калтакланган. Воқеа жойида йигитнинг ўртоғи ҳам бўлгани айтилмоқда.

Олинган тан жароҳатлари натижасида қизнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг онаси «Эзгулик» жамиятига маълум қилган ва зўравон йигитга нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам сўраган.

Фото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти

Фото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти

Онанинг таъкидлашича, зўравон йигит қизга уйланиш мақсадида бир неча йилдан бери ҳаракат қилиб келган, аммо йигитнинг тарбияси ва юриш-туриши сабаб бу иш амалга ошмаган.

«Эзгулик» жамияти томонидан олиб борилган ўрганиш жараёнида зўравон йигит Олий Мажлис Сенати аъзоси, Самарқанд давлат университети ректорининг яқин қариндоши — жияни экани аниқланган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳолатга муносабат билдириб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда жабрланган қизга ҳимоя ордери берилган.

«Ҳолат вилоят ИИБ назоратига олинган бўлиб, ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Чироқчида эркак ҳокимлик биноси олдида бир қизни калтаклаган эди. Кейинроқ жанжал сабаби аниқланган ва вилоят прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)