• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Яхши таъмирланган икки хонали уйни 900 долларга ижарага олдик» — Ўзбекистонга келган Беларусь фуқаросининг таассуротлари

    Сўнгги бир неча ҳафта давомида Беларусдан кўпчилик одам турли давлатларга бош олиб чиқиб кетди — шу жумладан Ўзбекистонга. Шундай одамлар орасидан Вадим исмли фуқаро ўз таассуротлари билан бўлишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистонни танлаш ҳақида 

    Кўчиб ўтишга асосий сабаб — Украинадаги оғир вазиятлар бўлди. Беларусда яшаш, ишлашда давом этиш, айниқса, дастлабки икки кун жуда оғир кечди. 

    Айнан шунинг учун биз оиламиз билан вақтинчалик кўчишга қарор қилдик – юз бераётган ҳодисалардан бироз чалғиш ва ўзимизни хавфсизликда ҳис этишни истадик.

    Танлов Грузия ва Ўзбекистон орасида қолди. Ушбу иккала мамлакат ҳам Европага визаси бўлмаган одамлар учун энг мақбул йўналишдек кўринди.

    Грузияга чипталар тезда сотилиб кетар ва учиш учун бир ярим-икки ҳафта кутиш керак эди. Ўзбекистонга эса чипта олиш бир мунча осонроқ ва бундан ташқари, Осиё мамлакатида бўлиш қизиқарлироқ эди.

    У ерда кўпчилик рус тилида сўзлашишини, одамлари меҳмондўст эканлигини, мамлакатда яшаш эса арзон эканлигини эшитдим. Мен буни ўз кўзларим билан кўришни истадим.

    Тайёргарлик ҳақида

    Вақтинчалик кўчиб ўтишга қарор қилган пайтдан парвоз кунигача тўрт кун ўтди, шу туфайли тайёргарлик жуда шошилинч эди. 

    Керакли нарсаларни учиб кетишдан бир кун олдин кечаси тайёрлаб қўйдик. Иккита катта жомадон йиғилди. Қолган нарсаларни эса уйда қолдирдик, ҳеч нимани сотиб юбормадик.

    Москва орқали парвоз қилдик. Самолётдаги йўловчиларнинг деярли ярми славянларга ўхшарди — ҳойнаҳой, кўпчилик худди биз каби Украинадаги вазият сабаб учиб кетаётган эди.

    Тошкентдаги нархлар ҳақида 

    Тошкентга тунда қўндик ва уй топгунимизча бир-икки кун меҳмонхонада қолдик.

    Тошкентдаги меҳмонхоналар ва уйлар анча қиммат экан, балки бу талабнинг кескин ошиши билан боғлиқдир.

    Меҳмонхонада икки кун қолишни режалаштирган эдик, аммо уй топиш масаласи чўзилгани боис яна беш кун қолишга тўғри келди — бу тахминан 300 долларга айланди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қиммат, лекин яхши таъмирланган уй топилди — бу биз учун муҳим эди. Бу ерда икки томонлама масала бор: суткалик уйлар одатда яхши таъмирга эга, аммо юқори нархда таклиф қилинади. Агарда уйни узоқроқ муддатга (ярим йил ва ундан узоқроқ) излаётган бўлсангиз, таъмири оддийроқ, нархи ҳам пастроқ бўлади (Минскда ҳам шундай).

    Охир-оқибат Airbnb’да 900 долларга икки хонали яхши таъмирга эга уй топдик. Балки бирор-бир бошқа арзонроқ уй топишимиз ҳам мумкин эди, аммо қидиришга кўп вақт сарфлашни истамадик.

    Бундан ташқари, узоқ муддатли турар-жой олишнинг ўзига яраша оворагарчиликлари талайгина экан: ҳамма ҳам четдан келган одамга уйни ижарага беришни истамайди, шундай бўлган тақдирда ҳам, ЖШШИР қилдиришга тўғри келади.

    Озиқ-овқатга келадиган бўлсак, бу ердаги харажатларимизни Минскдаги билан солиштириш қийин, сабаби биз асосан етказиб бериш хизматидан фойдаланамиз, яқин атрофдаги дўконлардан кичик харидлар қиламиз. Бироқ, умуман олганда, ҳаммаси деярли бир хил — нарх бўйича ҳам, сифат бўйича ҳам.

    Уйимиз яқинида дўконлар талайгина, аммо яхшироқ маҳсулотларни олишни истасак, бозорга бориб келишимиз мумкин (Минскда ҳам шундай қилардик).

    Айтганча, дўконларда Беларусь товарлари ҳам бор экан, аммо улар ўзбек товарларидан қимматроқ, албатта. 

    Бу ерда овқатланиш ҳам Минскдаги каби бир хил нарх оралиғида, фақат палов жуда арзон. 

    Ижобий ва салбий томонлар ҳақида

    Ўзбекистонда Skype ишламайди, аммо буни VPN орқали ҳал қилса бўлар экан. 

    Бу ерда йўллар ҳаддан зиёд кенг экан.

    Маҳаллий такси ҳайдовчисининг айтишича, Тошкентдаги йўллар бир йўналишда уч полосадан бошланади. Биз беш полосалигини ҳам кўрдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тошкентда светофор йўқ кўчаларда ҳайдовчилар пиёдаларга умуман йўл беришмас экан. 

    Уй интернети мобил интернетдан яхшироқ. Интернет тезлигини текшириб кўрдим, Минскдагидан паст эмас.

    Мулоқотлашиш ва маълумот алмашишда ноқулайликлар деярли йўқ, бу ерда кўпчиликнинг рус тилидан хабари бор.   

    Одамлари жуда хушфеъл ва хушмуомала, беларусларга яхши муносабатда. Биз Беларусдан келганимизни эшитиб, у ерда вазият қандайлиги билан қизиқишади. Қайғуриш ва тушуна олиш ҳисси бор.

    Visa ва Mastercard карталари деярли ҳамма жойда қабул қилинади.

    Режалар ҳақида

    Умуман олганда, Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларим жуда ажойиб. Лекин бу ерни вақтинчалик яшаш жойимиз деб санаймиз. 

    Аниқ режа йўқлиги учун бу ерда қанча қолишимиз мумкинлигини айтиш қийин.

    Аммо шунга умид қиламанки, тез кунларда Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам берилиб, ҳаммаси тинчлик йўли билан ҳал қилинади — ич-ичимдан Ватанга ва яқинлар орасига тезроқ қайтиш истаги кучли.

    Ишонаманки, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Ҳали яхши эмасми, демак, охири ҳали келмади.

    22.03.2022, 17:44   Изоҳ (0)   62542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон олтин сотувини кескин оширди  

    21.03.2022, 13:52

    «Янги эски Совет Иттифоқи» — Ғарб компанияларининг Россияни тарк этиши нимани англатади? 

    18.03.2022, 20:46

    Марказий банк: Бизда сўмнинг алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич йўқ. Асосий мақсадимиз — инфляция

    18.03.2022, 18:22

    «Эҳтимол, кейинга қолдиришга тўғри келиши мумкин» — дунёдаги вазиятнинг Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларга таъсири маълум бўлди

    18.03.2022, 12:48

    Ўзбекистонга Россиядан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камайди. Бу нимага таъсир кўрсатади?

    18.03.2022, 12:01

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» 35,3 млрд долларгача ошди

    18.03.2022, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил АҚШдан Ғазодаги фаластинликларни кўчиришда ёрдам сўрамоқда

    Дунё | 19 июл, 21:40

    АҚШ разведкаси Обамани Россиянинг сайловларга аралашгани ҳақидаги сохта маълумотларни тарқатишда айблади

    Дунё | 19 июл, 21:15

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40

    “Манчестер Сити” футболчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда

    Спорт | 19 июл, 20:15

    Трамп стейблкоинни доллар билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Дунё | 19 июл, 20:12

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.