• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Янги эски Совет Иттифоқи» — Ғарб компанияларининг Россияни тарк этиши нимани англатади?

    1990 йилнинг қаҳратон қиш совуғида 30 минг россиялик Москвадаги Пушкин майдонида навбатда турар эди. Соатлаб навбатда кутиш эвазига улар мамлакатдаги биринчи McDonald’s ресторанининг гамбургер ва картошка фрисини татиб кўриш имкониятига эга бўлди. 

    Фото: EPA / Максим Шипенков

    Фото: EPA / Максим Шипенков

    Шундан кейинги йилларда Ғарбнинг қатор компаниялари Россиянинг коммунизмдан капитализмга ўтиши орқали мамлакатдан фойда кўришга уринди. Улар аҳоли учун тақчил бўлган Америка фастфуди, автомобиллар ва мода саноатини олиб киришди ва йирик корхоналарни қуришди. Starbucks, iPhone ва IKEA Москва ва Санкт-Петербургда яшовчи россияликлар кундалик ҳаётининг бир қисмига айланди. Аммо Россиянинг Украинага босқини ҳаммасини барбод бўлишига сабаб бўлди, деб ёзади Wall Street Journal.

    «Олтин талвасаси»

    Совет Иттифоқи узоқ йиллар давомида асосий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратган. Булар спорт пойабзаллари, шоколад ва айниқса, машҳур Lada автомобиллари ва бошқалардан иборат эди. Вазият Совет раҳбари Михаил Горбачёвнинг, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини қайта тузиш учун 1980 йилларда «қайта тузиш» ислоҳотини бошлаганида ўзгарди.

    Бу 1991 йил Совет Иттифоқининг қулашидан сўнг мамлакатга хориж компанияларининг кириб келиши учун янги имконият эшигини очди.

    Россия аҳолиси Хитой аҳолисининг бор-йўғи бир қисмини ташкил қилар эди, аммо ўша пайтда иқтисодиёт либерализацияси қўшни Осиё мамлакатиникидан тезроқ юз берарди.

    Фото: AP Photo / Лиу Ҳеунг Шинг

    Фото: AP Photo / Лиу Ҳеунг Шинг

    Ўз дўконини очаётган ҳар қандай бизнес нафақат россияликларга, балки собиқ Иттифоқ мамлакатларининг кўплаб аҳолисига ҳам ўз товарларини сота олар эди.

    Бу худди олтин талвасасига ўхшарди, – дейди Goldman Sachs’дан кетиб, 1993 йил Америкага кўчиб отган банкир Бернард Сухер.

    Аввал Россиянинг Bank of America Cоrp. бизнесини бошқарган Сухер кетишидан олдин Ғарб банкларининг америкалик мансабдорлар ёрдамида ёзилган сўз эркинлиги қоидалари асосидаги янги молиявий бозорда устунликка эришишга уринаётганини кўрган эди.

    Иттифоқнинг қулашидан кейин юз берган иқтисодий инқироз даврида Ғарбнинг йирик нефть компаниялари Россия ва собиқ Иттифоқ давлатлари сари йўналди ва активларга сармоя киритди.

    Ғарбнинг автомобиль саноати ҳам чанқоқ истеъмолчиларни, шунингдек, у ўзи фойдалана оладиган ва такомиллаштира оладиган мавжуд таъминот занжирини топа олди. 

    1999 йил Янги йил кириб келиши арафасида Борис Ельцин Россияни ўз янгилиги билан ҳайратда қолдириб, президентликдан кетишини эълон қилди. Унинг ўрнини ўша пайтларда бош вазир лавозимидаги Владимир Путин эгаллади.

    Фото: Getty Images / Олег Никишин

    Фото: Getty Images / Олег Никишин

    Кутилмаганда Россия кейинги ўн йил мобайнида дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодлардан бирига айланди. Путин жисмоний шахслар учун 13 фоизлик ягона солиқни жорий қилди ва Марказий банк тизимини қайта тузди. У ва унинг қўл остидагилар коррупцияни йўқ қилишга ваъда берди.

    Инфляция назорат остига олинди. 

    Олдинлари нақд пуллар эрталаб соат 10 да олиниб, тушликкача сарфланиб юборилган бўлса, энди россияликлар эртанги кун, ҳафта ва ойлар ҳақида ҳам ўйлашарди, – дейди Сухер.

    Ўша даврдаги иқтисодий барқарорлик, нефть нархининг 1998 йилдаги 14 доллардан 2008 йилда 100 долларгача кўтарилиши билан биргаликда 2000 йиллардаги Россия ривожланишининг чўққига чиқишга сабаб бўлди. 

    Россияда ўрта қатламнинг ўсиши ва унинг хориж автомобилларини сотиб олишга бўлган иштиёқи баъзи автокорхоналарни маҳаллийлаштиришга туртки бўлди. GM’нинг собиқ раҳбари Маккормак Санкт-Петербургдаги янги завод қурилишига бош-қош бўлди. Тахминан, ўша пайтларда Toyota Motor Cоrp. ҳам яқин атрофда ўз янги заводини очган эди.

    Россия импорти 2000-йислги 44,9 млрд доллардан 2008 йили 291,9 млрд долларгача ўсди, дейилади АҚШ Конгрессининг Тадқиқот хизмати ҳисоботида.

    Янги эски Совет Иттифоқи

    АҚШ ва унга иттифоқ давлатлар томондан жорий қилинган шафқатсиз санкциялар ва кучли босимлар Россияда бизнес юритишни имконсиз қилиб қўйди. Юзлаб компаниялар, хусусан, McDonald’s Cоrp., автомобиль корхоналари, нефть гигантлари ва банклар мамлакатдаги ўз фаолияти тугаганини билдирди. Ғарб ресторанлари ва дўконлари зулматга чўмди.

    Бунга жавобан Россия ҳукумати Ғарб компанияларидан қолган активларни миллийлаштириш ғоясини илгари сурди.

    Ғарб бизнесининг кетиши «тош асрига қайтиш» билан баробар, — деб ўз фикрини билдиради Москва университети ўқитувчиси Александр Исавнин.

    Гарчи жаҳон брендлари йирик шаҳарларнинг ҳар қадамида учраса ҳам, улар кичик шаҳар ёки қишлоқларда яшовчи қашшоқ россияликлар учун ҳамон орзулигича қолар эди.

    Россиядаги кўплаб Ғарб компаниялари ва брендлари учун юқори кўрсаткичлар пасая бошлади. Коррупция ва беқарорлик ўсиш суръатларини секинлаштирди.

    Фото: Эрин Триeб / Bloomberg

    Фото: Эрин Триeб / Bloomberg

    Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россияга бевосита хориж сармоялари оқими 2008 йилда чўққига чиқиб, 75 млрд долларни ташкил қилган эди. Улар глобал рецессия, сўнг 2013 йилдан кейин кескин қисқарди. 2020 йилда хориж инвестициялари ҳажми 9 млрд долларни кўрсатди.

    Россия бизнесининг узоқ йиллик аъзолари учун Украина низолари қақшатқич зарба бўлди.

    Бу, шубҳасиз, даврнинг поёнига етиши. Бундан кейин нима юз берса ҳам олдинги пайтлар энди қайтмайди, – дейди 1997 йилдан 2000 йилгача Москвада Америка савдо палатаси президенти бўлган Скотт Блеклин.

    Пират партияси аъзоси Исавнин кўплаб россияликлар АҚШ ва Европани уларни ташлаб кетганликда айблаши, Россия келажаги эса унинг ўтмишдаги аҳволига ўхшаб қолишидан хавотирланмоқда.

    Фарзандларим энди янги эски Совет Иттифоқида яшайди, — дейди у. 

    Аввалроқ Россия қарзни тўлашни бошлагани, лекин дефолт хавфи ҳамон мавжудлиги ҳақида хабар берилган эди.

    18.03.2022, 20:46   Изоҳ (0)   29689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк: Бизда сўмнинг алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич йўқ. Асосий мақсадимиз — инфляция

    18.03.2022, 18:22

    «Эҳтимол, кейинга қолдиришга тўғри келиши мумкин» — дунёдаги вазиятнинг Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларга таъсири маълум бўлди

    18.03.2022, 12:48

    Ўзбекистонга Россиядан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камайди. Бу нимага таъсир кўрсатади?

    18.03.2022, 12:01

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» 35,3 млрд долларгача ошди

    18.03.2022, 10:32

    «Иқтисодиётнинг секинлаштирилиши»— Ўзбекистонда асосий ставка кескин ошди. Бу нимани англатади ва нимага таъсир қилади?

    17.03.2022, 14:25

    Россияда дефолт юз берса нима бўлади?

    16.03.2022, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.