Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри аҳолиси хонадонларга табиий газ босими пасайиб кетганидан шикоят қилаётган хабарлар тарқалди. «Ўзтрансгаз» ҳолатга муносабат билдириб, ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

«Ўзтрансгаз» АЖ табиий газни қазиб олувчи ташкилотлардан олиб, магистрал газ қувурига уланган истеъмолчиларга етказиб берувчи оператор саналади. Маълум қилинишича, байрам кунларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан кафолатли таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар йўлга қўйилган.

«Шу кунларда ‘Ўзтрансгаз’ АЖ тизимидаги барча компрессор станцияларининг агрегатлари ва газ тақсимлаш станциялари бир маромда иш олиб бориши учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиляпти. Тун-у кун навбатчилик йўлга қўйилган тизим корхоналари томонидан стратегик аҳамиятга эга корхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган, табиий газ белгиланган лимит доирасида бир маромда етказиб берилмоқда», — дейилади муносабатда.

«Ўзтрансгаз», шунингдек, айни пайтда жамият томонидан табиий газ шартномаларда кўзда тутилган ҳажмлар доирасида ҳеч бир чекловларсиз етказиб берилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона водийси вилоятларидаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 18 март соат 18:00 дан 19 март 06:00 гача фаолиятини тўхтатган эди. Бу аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа ва стратегик аҳамиятга эга объектларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида амалга оширилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)