• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    «Оғиз бўшлиғидаги яралар, синган тишлар, муддати ўтган протезлар оғиз саратонига сабабчи бўлиши мумкин». Оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳақида мутахассислар билан суҳбат

    20 март — Бутунжаҳон оғиз бўшлиғи саломатлиги куни. Оғиз бўшлиғи ейдиган таому, ичадиган сувимизнинг дастлабки ўтар манзили. Тириклик учун зарур барча озуқалар шу нуқтадан ўтар экан, унинг соғлом бўлиши баридан муҳим. «Дарё» мухбири оғиз бўшлиғи гигиенаси, стоматитлар, милкларнинг қонаши, тишларнинг кариесга чалинишию, бу органда учрайдиган онкологик ўсимталарнинг олдини олиш ҳақида стоматолог Шаҳбозбек Ҳомидов, бош ва бўйин соҳасидаги онкологик касалликлар мутахассиси Абдуаваз Ғаниевлар билан суҳбатлашди.

    Шаҳбозбек ҲомидовФото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Дастлаб саволлар билан стоматолог Шаҳбозбек Ҳомидовга юзландик.

    — Қандай оғиз бўшлиғи соғлом ҳисобланади?

    — Оғиз бўшлиғи гигиенаси тиш, тил, милк, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватлари гигиенасидан иборат. Турли доғлару, тиш тошларисиз, эмал қавати бузилмаган, тиниқ ва оқ рангдаги, кариесларсиз тишлар, оч пушти рангли, қонамайдиган милклар, ёқимсиз ҳидлар, стоматит, тошмалар ва яралардан холи бўлган оғиз бошлиғи соғлом саналади.

    Носоғлом оғиз бўшлиғи

    Носоғлом оғиз бўшлиғи
    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    — Тишлар гигиенаси нималардан иборат?

    — Бола туғилганидан бир неча ой ўтиб, сут тишлари чиқа бошлайди. Улар одатда 20 тани ташкил қилади. Доимий тишлар эса 28 ёки 32 та бўлади. Баъзиларда ақл тишлари чиқмаслиги ҳам мумкин. Замонавий стоматологияда 28 та тиш ҳам меъёрида ҳисобланади. Бола эсини танишни бошлаши билан ота-онаси тиш чўткаси ёрдамида ёки қўлда тишларини ювишини ўргатиши керак. Тишларга шаклланаётган пайтданоқ бўладиган эътибор жуда муҳим.

    Кунига икки маҳал — эрталаб ва кечқурун, овқатлангандан кейин ювиш мақсадга мувофиқ. Аслида жуда оддий ва ажралмас кундалик эҳтиёжимизга айланиши керак бўлган бу қоидага амал қилмайдиган, тишларини фақат бир маҳал ювадиган ёки умуман ювмайдиганлар ҳам талайгина.

    Айримлар бу қоидага нотўғри амал қилади. Нонуштадан олдин тишларини ювишади-да, шу билан кунини давом эттириб кетишади. Эрталаб турганда тишларни ювиш ёмон эмас. Кимдир эстетика учун, яна кимдир ўзига қулай бўлганидан бу танловни қилар. Аммо овқатлангандан кейин ювиш тиш асосларига кириб қоладиган турли қолдиқларни олиб ташлашга ёрдам беради. Тишда овқат қолдиқлари қолиб кетиши эса кариесдан бошланадиган турли тиш касалликларига олиб келади.

    Шунингдек, оғизни турли микроорганизмлардан ҳимоялайдиган махсус суюқликлар ёрдамида кунда 2-3 маҳал чайиш, овқат қолдиқларидан тозаловчи махсус иплардан фойдаланиш ҳам тавсия этилади.

    — Тиш чўткаларни танлаш мезони борми?

    Тиш чўткаси ёшга ва ҳар бир шахснинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси, тишларининг ҳолатига қараб танлангани маъқул.

    Одатда ўртача қаттиқликдаги тиш чўткалари тавсия этилади. Милк ва тишларида муаммоси борлар эса бу танловда стоматолог маслаҳатидан фойдалангани маъқул.

    Тиш чўткасини қандай қилиб тўғри танлаш мумкин?

    Тиш чўткасини қандай қилиб тўғри танлаш мумкин?
    Инфографика: «Дарё»/ Муҳаммадқодир Собиров

    Тиш чўткаси индивидуал фойдаланиш асбоби бўлиб, уни ҳар бир кишининг ўзи асраши керак. Масалан, янги тиш чўткасини ишлатишдан олдин яхшилаб ювиб, тукларига совун суртиб, бош қисмини юқорига қилган ҳолда стаканга бир кечага қолдириш, фойдаланиш олдидан эса оқар сувда яхшилаб ювиш тавсия этилади. Битта чўткани икки ойдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас. Икки ой ўтдими, янгисига алмаштириш лозим.

    — Пасталар-чи? Тўғри келганини ишлатаверамизми?

    — Замонавий тиш пасталарининг гигиеник, даволовчи хусусиятга эга турлари мавжуд. Даволовчилари ўз навбатида яллиғланишга таъсир кўрсатувчи ҳамда профилактик хусусиятли тиш пасталарига бўлинади. Яллиғланишга таъсир кўрсатувчилар таркибида туз сақловчи ва биологик активлига бўлинади. Профилактик хусусиятдагилари эса фтор сақловчи ҳамда минерал сақловчи хусусиятлисига бўлинади. Қолаверса, яна оқартирувчи тиш пасталари ҳам мавжуд.

    Одатда одамлар дўконга киради-да, нархи ва ҳажми ўзларига маъқул келадиган ёки кўзлари биринчи кўрган пастани сотиб олишади. Аслида пасталар тишнинг ҳолати, бирор касаллик мавжуд ёки мавжуд эмаслигига қараб шифокор маслаҳати билан танлаш керак. Тишида ҳеч қандай муаммоси бўлмаганлар оддий гигиеник пасталардан бемалол фойдаланиши мумкин.

    Ичаётган сувимиздан тортиб, яшаётган ҳудудимизгача тишлар саломатлигига рол ўйнайди. Тиш учун керакли асосий модда — фтор. Уни биз ейдиган таомимиз, ичадиган сувимиздан оламиз. Қайсидир ҳудудларнинг суви таркибида ушбу модда бўлмаса ёки етишмаса, фторли тиш пасталарини ишлатиш тавсия этилади. Агар акси бўлса, бундай тиш пасталари ишлатмаслик ҳам мумкин. Масалан, водий томонларнинг суви етарлича фторга эга.

    — Тиш ювиш қоидаларига тўхталсангиз.

    — Тишлар қизилдан-оққа, яъни милкдан-эмалга қоидаси бўйича супургисимон шаклда 2,5—3 дақиқа давомида ювилиши керак. Аксар одамлар фақат ён томонини ювишади ва жараённи бир дақиқага ҳам бормасдан тугатишади. Бу эса тиш асосининг етарлича тозаланмаслигига сабаб бўлади.

    — Оғиз нега ҳидланади?

    — Оғиз ҳидланиши (голитоз)дан кўпчилик қийналади. Бунга биринчи навбатда оғиз бўшлиғининг ўзи билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлади. Тишларда мавжуд сарғиш ёки қора доғлар (тиш карашлари), тиш тошлари оғизнинг ҳидланишга бевосита таъсир қилади.

    Сигарет, нос чекиш, тишларни овқат қолдиқларидан тозаламаслик тошлар ва карашларни пайдо қилади. Тиш тошларининг ўзи иккига — милкусти ва милкостига бўлинади. Милкустилари тишларнинг кариесга мойиллигига сабабчи бўлса, милкостилари пародонт касалликлар (милкларнинг яллиғланишига) олиб келади. Яллиғланган милклар оғизнинг ҳидланишга мойиллигини оширади.

    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    Милклари яллиғланган беморда оғзидан ёқимсиз ҳид келишдан ташқари овқатланганда ёки тиш ювиш вақтида тишларнинг қонаши ҳам кузатилади. Агар даволанмаса, асорати атрофияга сабаб бўлади. Бунда милклар сўрилади ва тишларнинг илдизи кўриниб қолади. Тишлар қимирлашни бошлайди ва аста-секинлик билан тушиб кетади.

    Иккинчи сабаб — оғизда мавжуд тиш коваклари. Вақтида даволанмаган ковакларда овқат қолдиқлари қолиб кетади ва ўша ерда ҳидланади. Бу эса бутун оғиз бўшлиғига таъсир этади.

    Учинчи сабаб — тишларга қўйилган протез ва брикетлар. Албатта, бу улардан фойдаланмаслик кераклигини англатмайди. Ҳидланиш ушбу ортопедик мосламаларни қўйдирган одамлар гигиенага амал қилмаслигидан келиб чиқади.

    Ювганда қонаётган тиш

    Ювганда қонаётган тиш
    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    Тўртинчи сабаб — ошқозон-ичак, ўт қопи билан боғлиқ муаммолар. Истеъмол қилган таомимиз етарлича ҳазм бўлмаса, оғиз ҳидланишига олиб келади. Агар кимда ушбу симптомлар кузатиладиган бўлса, стоматологга боришидан олдин ҳазм системаси бўйича мутахассисга кўриниши керак.

    Бешинчи сабаб — оғиз бўшлиғида сўлак миқдорининг меъёридан камлиги. Қандли диабет, авитаминоз, ботулизм, оғиздан нафас олиш каби касалликлар сўлак миқдорининг камайишига олиб келади. Ушбу миқдорнинг камлиги эса турли ёқимсиз ҳидларни пайдо қилади.

    Олтинчи сабаб — зарарли одатлар. Турли тамаки маҳсулотлари, нослар чекканда, спиртли ичимликлар истеъмол қилганда оғиз ҳидланади. Уларнинг истеъмоли бошланганда тишларни ювиш ёки турли суюқликлар билан чайиш ҳиддан халос этиши мумкин. Аммо давомий ичиш ёки чекиш сурункали оғиз ҳидланишига олиб келади ва оддий ювиш, чайқаш ҳам таъсир этмай қолади. Бошқача айтганда, йиллар давомида юзага келган ҳидланишдан қутулиш учун яна шунча вақт кетади.

    Шунингдек, ОИТС касаллиги ҳам оғизда ёқимсиз ҳидларни келтириб чиқаради.

    — Стоматит пайдо бўлганда нима қилиш керак?

    — Стоматитларга вирус, бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Бундай пайтда этиологик ва симптоматик даво қўлланилади. Этиологик давода аввало бемор қон таҳлиллари топширади. Натижасига қараб қайси вирус сабабчи бўлса, ўша вирусга қарши препаратлар қўлланилади. Симптоматик давода эса замбуруғга қарши препаратлар, беморнинг иммун системасини кўтарувчи дори воситалари қўлланилади.

    Оғиз бўшлиғидаги стоматит

    Оғиз бўшлиғидаги стоматит
    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    Агар стоматитга гигиенага риоя этмаслик сабаб бўлса, оғиз бўшлиғини фурацилин билан чайиш, тиш тошларидан тўлиқ тозалаш, антисептик воситалар қўллаш тавсия этилади. Бу даврда шўр, аччиқ, иссиқ-совуқ маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Одатда 5-7 кун ичида тузалиб кетади. Агар керакли муолажалар қилинмаса, касаллик сурункалига ўтиб кетади ва милкларда қонаш кузатилади.

    — Стоматологга фақат тиш оғриганда бориш керакми?

    — Жаҳон стоматология амалиётида тиш касалликларининг олдини олиш, асоратларини даволашдан кўра 20 баробарга арзонроққа тушиши исботланган. Ҳар олти ойда бир марта стоматолог кўригига бориш керак. Афсуски, бу қоидага жуда камчилик амал қилади. Одамлар агар тиши чуқур кариес бўлиб қаттиқ оғримаса, милклари шишиб кетиб, оғриқ жонидан ўтмаса, шифокорга кўринмайди. Жуда саноқли мижозларим ҳар беш-олти ойда келиб, профилактика учун кўриниб кетишади.

    Парвардигор 28 ёки 32 та тишимизни бекорга бермаган. Агар бирини йўқотсак, ўша тишнинг ёнидаги тишларга босим миқдори ошади. Яъни қайсидир тиш ҳам ўз вазифасини, ҳам йўқотилган шеригининг вазифасини бажаради. Иши икки ҳиссага ортган тиш тезда мўртлаша бошлайди ва биз овқатни тўлиқ чайнолмаймиз. Бу билан ошқозондаги ҳазм бўлиш жараёни ҳам қийинлашади.

    — Кариес нимадан бошланади?

    — Кариес соғлом тўқиманинг емирилиши бўлиб, энг кўп учрайдиган тиш касаллигидандир. Тишдаги жуда кўп оғир касалликлар кариесдан бошланади. Унинг ўзи эса биттагина қора нуқтадан пайдо бўлади. Бу асосан овқат қолдиқларининг тишларда қолиб кетиши натижасида келиб чиқади. Бошланғич кариес оғриқсиз ўтганлиги учун кўпчилик томонидан эътиборсиз қолдирилади.

    Тиш кариеси

    Тиш кариеси
    Иллюстрация: «Дарё»/ Дилзода Ҳамиджонова

    Тишда ана шундай яширин касалликлар кўп бўлиши мумкинлигини инобатга олиб ҳам ҳар олти ойда стоматологга бориш лозим. У тишларимизнинг ҳозирги ҳолатини бошдан оёқ ўрганади, нимадир ўзгариш кузатилаётган бўлса, кераклича муолажалар қилиб, тавсиялар беради. Ўша оддий қора нуқта эътибор берилмагач, чуқурлаша бошлайди. Эмал қавати ичидан емирилишда давом этади. Ҳар овқатланганда, иссиқ-совуқ ичганда, тунда турли даражада оғриқлар бўлади.

    Статистик маълумотларга қараганда, шаҳарда яшовчилар қишлоқдагиларга нисбатан кўпроқ кариесга чалинади. Бу овқатланишдаги табиийлик билан боғлиқ. Қанчалик кўп нотабиий маҳсулотлар истеъмол қилинса, тишларнинг мустаҳкамлигига шунча таъсир кўрсатади. Шунингдек, давомий стрессда юрадиган одамларнинг тишларида кариес бўлиш даражаси юқори бўлади.

    Овқатланиш тури ва таркиби ҳам кариеснинг келиб чиқишида муҳим рол ўйнайди. Истеъмол қилинадиган озуқада витамин ва оқсиллар камомади аниқланса, касалликка мойиллик пайдо бўлади. Тиш караши бўлганда, қанд, глюкозали маҳсулотлар кўп истеъмол қилинганда ривожланиш эҳтимоли ошади.

    Крахмалли озуқаларда ҳам касаллик келиб чиқавермайди. Лекин крахмал ва қанд ёки фақат қанд маҳсулотлари истеъмол қилинганда акси бўлиши мумкин. Ҳимоя вазифасини ёғлар бажаради. Айниқса, пишлоқ. Чунки у тишнинг устини нафис қават билан қоплайди ва кариес ҳосил бўлишининг олдини олади.

    — Оғиз бўшлиғининг соғломлигига таъсир кўрсатувчи яна қандай омиллар мавжуд?

    — Ҳомиладор аёлларга тетратциклин антибиотик таблеткасини ичиш қатъиян тақиқланади. Она ичига кирган бу дори ривожланаётган тиш куртакларига таъсир қилади. Бола туғилгач, сут тишлари одатдаги каби оқ рангда эмас, сариқ доғли кўринишда чиқади. Бундай тишлар тетратциклинли тишлар деб номланади. Ҳатто тишлар тушиб, қайтадан чиқиш даврида ҳам одатий меъёрга қайтмайди.

    Агар эътибор қарацангиз, аксар одамларда тиш ранги тиниқлигини йўқотган бўлади. Бунга ҳам нос, сигарет чекиш, кофе, кўк ва қора чой, рангли ҳолда истеъмол қиладиган ичимликлар сабаб бўлади. Имкон қадар оддий сув ичишни тавсия этаман. Рангли қандайдир ичимлик истеъмол қилдингизми, гигиеник қоидаларни ҳам қаттиқ ушлашингиз керак.

    Шунингдек, оғиздан нафас олиш тиш қаторлари (ўрни)ни ўзгартириб юбориши мумкин. Кимдир бурундан нафас олишда қийналяптими, биринчи навбатда ЛОР мутахассисига мурожаат этиб, нафас олишдаги муаммоларни бартараф этиши керак.

    Спиртли ичимликлар ичиш, нос, тамаки чекиш каби зарарли одатларни тишда ва оғиз бўшлиғидаги ҳар бир нуқсон келиб чиқишида сабабчи дейиш мумкин. Энг катта зарари эса оғиз бўшлиғи саратонининг пайдо бўлишига олиб келишида.

    Маълумот учун: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг «Дарё»га тақдим этган маълумотларига кўра, бугунги кунда оғиз бўшлиғи ўсмалари билан қуйидагича беморлар назоратда туради: лаб саратони — 728, оғиз бўшлиғи ва ҳалқум — 2627, милк ўсмалари — 366, оғиз туби ўсмалари — 421, танглай ўсмалари — 192, қизилўнгач — 1629 нафар.

    Бош ва бўйин соҳасидаги онкологик касалликлар мутахассиси Абдуаваз Ғаниевнинг айтишича, касалланиш аёлларга қараганда эркакларда кўпроқ учрайди. Орадаги фарқ 5-7 баробарни ташкил қилади. Сабаби эса саратоннинг бу турига олиб келувчи зарарли одатларга эркаклар кўпроқ муккасидан кетганлигида.

    Фото: Абдуаваз Ғаниевнинг шахсий архивидан

    — Тамаки, нос чекиш, ўткир спиртли ичимликларни ичиш ҳамда айрим касб билан боғлиқ ҳолатларда оғиз бўшлиғи саратони келиб чиқади. Асосан дурадгорлар ва тикувчиларда учрайди, дейди мутахассис.

    — Дурадгорлар турли мих, винтларни, тикувчилар эса ҳар хил игналарни лабларнинг ичига қўйиб олиб ишлашади. Уларнинг таркибидаги мойлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини куйдириши ва саратонни пайдо қилиши мумкин.

    Доимий равишда оғиз бўшлиғида инфекция бўлиши, вақтида тиш касалликларини даволамаслик, қолиб ёки синиб кетган тишларни ўз вақтида олмаслик, турли травмалар, масалан, протезлардан муддати ўтса ҳам фойдаланиш саратонга олиб келади.

    Протезлар беш йилга қўйилса ҳам ундан 10-15 йиллаб фойдаланиш ҳолатлари учрайди. Кимки протездан фойдаланса, ўта эҳтиёткор бўлиб, доимий равишда стоматолог назорати остида бўлиши керак.

    Ўзбекистонда саратонга чалиниш кўрсаткичи йилдан йилга ошиб бормоқда. Бунинг ичида оғиз бўшлиғи саратони ҳам бор. Бизга келадиган беморлар одатда касалликни анча ўтказиб юборган бўлади. Бу нафақат даволаниш, балки айрим ҳолларда яшаб қолиш учун ҳам имконият камаяди дегани.

    Агар кимнингдир оғиз бўшлиғида бирор яралар пайдо бўлса, тишлари синиб ёки тушиб илдизлари қолса, протезлардан кейин яра пайдо бўлиб қолса, зудлик билан стоматолог ёки онкологга мурожаат этишлари лозим.

    Аммо аксар одамлар бунга эътиборсизлик қилиб уйда турли даво чоралари кўришади, табибларга боришади. Оғиз бўшлиғи саратони қўрқинчли ҳам, давосиз ҳам эмас. Фақат вақтида эътибор бериш, ўзида ўзгариш сезган одам шифокорга кўриниши керак.

    20.03.2022, 12:34   Изоҳ (0)   70443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.