Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Поп туманида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими биринчи ёрдам кўрсатиб, 1 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Поп тумани «Бирлашган» МФЙ ҳудудидаги Селисой ички қисмига фуқаролар томонидан ноқонуний экиб олинган дарахтларни Наманган вилояти ФВБ Ёнғин қутқарув қисмларидан ҳашарга келган хизматчилар билан тозалаш ишларини олиб бораётган бўлган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Шу пайтда маҳалланинг хонадонларни бирида истиқомат қилувчи аёл тана ҳарорати кўтарилиши оқибатида ҳушини йўқотган ва нафас ололмай қолган 2021 йилда туғилган ўғил фарзандини фуқаролардан ёрдам сўраб, кўчага кўтариб чиққан.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 25-сонли ёнғин қутқарув қисми ёнғин қутқарувчиси биринчи ёрдам кўрсатиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган ва бола ўша ҳудуддаги энг яқин тез тиббий ёрдамга олиб борилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди