Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Генлар — ажойиб нарса. Оилавий альбомдаги фотосуратларни кўриб, бунга бир неча бор ўзингиз ҳам амин бўлгансиз. Одатда бола онадан ҳам, отадан ҳам нималарнидир олади. Бироқ баъзида табиат шундай мўъжизалар яратадики, фарзанд ота-онасидан бирининг аниқ нусхаси бўлиб чиқади.

Риз Уизерспуннинг қизи Ава, 22 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Риз Уизерспун ва Райан Филиппнинг қизи Ава машҳур онасига шунчалик ўхшайдики, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Қиз ҳақиқатан ҳам актриса онасидан кўп нарса олган: сарғиш сочлар, кўз қарашлари, ёрқин табассуми ва ҳатто иягининг шаклини ҳам.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аммо баъзида Аванинг ташқи кўринишида дадасининг хусусиятлари ҳам кўринади, аммо қолган барча нарсада онасининг ўзи!

Жулианна Мурнинг қизи Лив, 19 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Актриса Жулианна Мурнинг ёш қизи Лив ҳам онасига жуда ўхшайди. У онасидан энг яхши томонларни олган: нозик юз тузилиши, оппоқ тери ва мисранг сочлар. Қиз омма олдига онаси Жулианна билан тез-тез чиқиб туради, матбуот эса Лив гўзалликда онасидан ҳам ўтиб кетгани ҳақида бонг уради.

Синди Кроуфорднинг қизи Кая, 20 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кая Гербернинг номи бугун ҳамма жойда янграмоқда. Қиз подиумларнинг юлдузи ва кўплаб брендларнинг севимлиси бўлиб, у мунтазам равишда мода журналлари муқоваларини безатади. Синди қизи билан фахрланишини яширмайди ва кўпинча унга тажрибали супермодель сифатида доно маслаҳатлар беради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кая ажойиб тарзда онасига ўхшайди. Кўпчилик ҳатто ёш соҳибжамолни Синди 2.0 версияси деб ҳам атайди. Кая машҳурлик ва талабгирлик бўйича 1990 йилларнинг юлдузини ортда қолдириш учун барча имкониятларга эга деб ҳисоблайди.

Милла Йововичнинг қизи Эвер, 14 ёшда

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Милла Йововичнинг тўнғич қизи Эвер болалигидан унга жуда ўхшайди, ҳатто уларни чалкаштириб юбориш ҳам мумкин. Қиз ҳамма нарсада машҳур онасидан ўрнак олади, ҳозирда у ҳам катта экранларда карьерасини бошлаган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Интернет фойдаланувчиларининг фикрича, агар машҳур ота-оналарнинг ҳомийлиги бўлмаганида, Эвер муваффақиятли кино карьерасини қура олмаган бўларди. Милла ҳақиқатан ҳам қизига кино оламига кириши учун ҳар томонлама ёрдам берганини инкор этмайди. Шу билан бирга, Йовович қизига нафақат ташқи кўриниши, балки истеъдоди ҳам мерос бўлиб ўтганини таъкидлайди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло, 15 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг катта қизи Шайло ҳам ажойиб генга эга. У отасидан ҳам нималарнидир олган, лекин онаси қизига табиий гўзаллигини сахийлик билан берган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

2021 йилдаги фильм премьераларида у онаси билан бирга кўриниш берди. Ўшанда мухлислар Шайлонинг гўзаллигини тўлиқ баҳолашга муваффақ бўлишди: унинг ихчам бурни, катта кўзлари ва, албатта, қалин лаблари – Жолига қуйиб қўйгандек ўхшайди.

Мерил Стрипнинг қизи Меми, 38 ёшда

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Оскар» совриндори Мерил Стрипнинг тўнғич қизи Меми — табиат баъзида ақл бовар қилмайдиган нарсаларни яратишига яна бир ажойиб мисол. Меми актриса онасига шунчалик ўхшайдики, уларнинг биргаликда тушган суратларини кўрсангиз, иккита бир хил одамни кўргандек бўласиз.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Юз ва кўз шакли, илгаксимон бурун — буларнинг барчасини онасидан олган. Аммо актрисанинг тўнғич қизи Мерилники каби омадли карьера қура олмади. У фильмларда тез-тез роль ўйнайди, лекин доимо машҳур онасининг соясида қолади.

Лиза Боненинг қизи Зои, 33 ёшда

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Зои Кравиц кўп жиҳатларни машҳур отасидан олган бўлса ҳам онасига кўпроқ ўхшайди. Бу ўхшашлик Лиза Боненинг архив фотосуратларини кўрганда аён бўлади, унда у ҳам қизи каби жуда ёш кўринади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Зои бундай илтифотли таққослашларга қарши эмасдек, чунки у кўпинча юлдуз онасига ўхшашини атайлаб таъкидлашга уринади, айниқса, сочларини узун афрококил қилганида — бир пайтлар мазкур соч турмаги Лиза Боне туфайли трендга айланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди