Пуэрто-Рикода бўлиб ўтган «Дунё гўзали – 2021» халқаро гўзаллик танловида иштирок этган польшалик Каролина Белявска ғолибликни қўлга киритди.
Ҳаммаси бўлиб турли мамлакатлардан 40 нафар иштирокчи қиз финалда орзу қилинган тожга даъвогарлик қилди.
Польшалик Каролина Белявска менежмент бўйича бакалавр даражасига эга модель. Ҳозир у магистратура босқичида таҳсил олмоқда, келажакда эса аспирантурада ўқишни режалаштирмоқда. У мотивацион маърузачи бўлишни орзу қилади. Бўш вақтларида «дунё гўзали» теннис ва бадминтон, акваланглик билан шуғулланади.
«Ҳалигача ишонмаяпман. Ҳаётимнинг бу ажойиб бобини умримнинг охиригача эслайман», – дея ғалаба қозонганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди Каролина.
Изоҳ (0)