Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Заковат» интеллектуал ўйини ғолибларига ваъда қилинган совғалар берилмагани сабаб иштирокчилар норозилик билдиргани тасвирланган видео тарқалди. Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Таъкидланишича, «Зарбдор» маҳалласида «Заковат» танлови ўтказилган ва бош совринга 10 та iPhone 13 Pro Max қўйилган. Лекин унинг ўрнига «телевизор олиб туринглар, телефонларингизни кейин олиб келиб берамиз», дейилган. Ғолиблар эса телевизорларни олмаган ва саҳнада ўз норозилигини билдирган.

Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси эса ҳолатни ўрганиб чиқиб, ҳодиса қаҳрамонлари билан суҳбатлашган. Унга кўра, «Зарбдор» маҳалласи жамоаси вакиллари «Заковат» ўйини ғолиблари учун бериладиган мукофотлар ҳақидаги Telegram’да тарқалган норасмий, фейк маълумотларга ишониб қолганини маълум қилган. Бу эса ўз навбатида тушунмовчиликни келтириб чиқарган.

Аввалроқ Наманганда фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчи унга берилган ноутбукни ўқитувчилар тортиб олгани, Нурободда IT-танлов ғолибига берилган эски ноутбук машмашаси ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан олингани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрь ойида давлат раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманида «Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичига ташриф буюриб, баҳсни кузатган. Тадбир сўнгида нутқ сўзлаб, билимдон ёшларга шароит яратиш учун кўплаб ташаббусларни билдирган эди. Интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобил ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 миллиард сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди