• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Вазият ўзгармаса, бу ерларда юришдан фойда йўқ». Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар билан суҳбат

    Россия Украинага қарши ҳарбий юриш бошлаганидан сўнг, кўп ўтмай мамлакат санкциялар «ёмғири» остида қолди. Авиақатновларга тақиқ қўйилди. Халқаро пул ўтказмалари бекор қилинди. Кўпгина халқаро компаниялар мамлакатда филиалларини ёпиб, ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳолат мамлакатдаги фуқаролардан ташқари муҳожирлар, мингдан ортиқ бегона юрт ишчилари ҳаётига қай даражада таъсир кўрсатяпти?

    «Дарё» Россияда яшаётган ўзбекистонликлар билан боғланиб, ҳозирда рўй бераётган воқеалар уларнинг ҳаётини нечоғлик ўзгартираётгани ва келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Дилафрўз Жўраева, 42 ёш. Фарғона вилоятидан

    «Муҳожир ўгай болага ўхшайди» 

    13 йилдан бери Россиянинг Самара шаҳрида яшайман. Йиллар давомида муҳожирларга нисбатан муносабат турлича бўлган ва бўлмоқда. Сўнгги 3-4 йилда эса вазият янада таранглашди.

    Аввал коронавирус сабаб пандемия бошланди. Карантин чекловлари туфайли минглаб одам ишсизга айланди. Энди эса Украина ва Россия уруши...

    Ҳозирги қалтис вазиятда иқтисодий томондан ҳаммадан кўпроқ муҳожирлар азият чекиши аниқ. Айниқса, доллар курсининг кескин кўтарилгани ортидан рубль қийматини йўқотди. Аввал 400 долларга ишлаган муҳожирнинг ойлик тушуми энди 200 долларга тушди-қолди.

    Самара шаҳрида ҳар ойлик ҳужжат тўлови 4419 рублни, вақтинчалик рўйхатдан ўтиш эса 4000 рублни ташкил этади.

    Бундан буёғига улар шу маблағи билан еб-ичиши, ижара пули ва ҳар ойлик расмий ҳужжатлар тўловини амаллаши керак. Муҳожир оиладаги ўгай болага ўхшайди. Уни ҳамма силтайверади. Мусофир юртда ҳам шундай. Унинг иқтисодий-ижтимоий муаммоси айнан ўша давлат учун қизиқ эмаслигини ҳисобга олсак, бугун Россия учун ҳам шундай.

    Ишсиз қолган юртдошларимиз кўп. Кетишга тайёрланаётганлари ҳам етарлича. Ўзи нарх-наво ҳар йили сезиларли тарзда ошади. Лекин бугунги таранг вазиятда шу ҳам муҳожирларга қўшимча юк бўляпти.

    Бизнинг оилада нохуш ҳолатнинг таъсири ҳозирча сезилгани йўқ. Турмуш ўртоғим иккимиз мева ва гуллардан буюртмага гулдаста тайёрлаймиз. Маҳаллий аҳоли билан ишлаганимиз, нақд пулга савдо қилганимиз учун ҳозирча аҳволимиз дуруст.

    Зафар Эшонқулов, 57 ёш. Қашқадарё вилоятидан

    «Агар вазият ўзгармаса, бу ерларда юришдан фойда йўқ»

    Беш боламни боқиш, ўқитиб, олий маълумотли қилиш ниятида 2005 йили шу ерларга келганман.

    Чита шаҳридаги хусусий корхонада пайвандчи бўлиб ишлайман. Корхонанинг ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳам бор. Шу жойларда нима иш бўлса, бажаравераман. Бошлиғимиз менга ишонади. Шунинг учун 17 йилдан бери ишлаб келяпман.

    Ҳозирги вазиятда руслар учун ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Лекин нарх-наволар ошган. Доллар ошгани ҳисобига топган пулимизни уйга юбора олмаяпмиз. Агар вазият ўзгармаса, бу ерларда юришнинг фойдаси йўқ.

    Очиғини айтсам, оиладан узоқда, совуқ об-ҳавода яшаш жонимга тегган эди. Читада қаҳратон 45-50 даражагача совуқ бўлади. Ишимиз сабаб ташқарида юришга мажбурмиз. Қолган умримни оилам, набираларим бағрида ўтказиш ниятида кузда бу ерлардан бутунлай кетмоқчи эдим. Айни кунлардаги ҳолат қароримни яна ҳам тезлаштиряпти. Мабодо йўллар очилиб, вазият яхшиланса, дарров кетишга отланаман.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Шаҳноза Саидқулова, 39 ёш. Сурхондарё вилоятидан

    «Рубль тушиб, топаётган пулимиз ‘копейка’ бўлиб қолди»

    Ўзимизда тайинли иш тополмай, мажбурликдан 2010 йили турмуш ўртоғим иккимиз Россияга ишлагани келдик. Дастлаб Тверь шаҳридаги бир ресторанда идиш ювувчи бўлиб ишладим. Ойлигим 1000 доллар атрофида эди. Эрим эса юк ташувчи эди. Маошим яхши эди-ю, фақат 15-17 соатлаб ишлардим. Кейин директоримиз чаққонлигим ва тил билишимни кўриб, овқат тарқатиш бўлимига ошпаз қилиб тайинлади. 

    Эрим эса ҳозир шу ресторанда иш бошқарувчи бўлиб ишлайди. Атрофимизда ўзбекистонликлар жуда кўп. Адашмасам, 40 фоиз ватандош шу ерда қурилишда, тозалашда ишлайди, яна ошпаз, таксист бўлиб юрганлари қанча.

    Сўнгги вақтлардаги воқеалардан кейин ишда қисқартиришлар бўлмади-ю, лекин рубль тушиб, топаётган пулимиз «копейка» бўлиб қолди. Қолаверса, ҳамма нарсанинг нархи ошиб кетган. Биз яшайдиган шаҳарда каттакон завод, кўплаб бренд дўконлар ёпилди. Ишчилари эса энди ишсиз, даромадсиз қолди. Табиийки, руслар биринчи бўлиб ўз фуқароларини иш билан таъминлайди. Энди муҳожирларни янада эзиш бошланади. Айниқса, бу ернинг ҳокими мигрантларни ёмон кўрадиган миллатчи одам.

    Тверь шаҳрида бутун Россия бўйича қиммат патент тўлови бор. 7000 минг рублга чиққан. Ўз фуқаролари ишсиз қолгач, энди бизни чиқариб юборишга уринишади. Аммо кетолмаймиз. Чунки юртимизда шу пулни ҳам топа олмаймиз.

    Меҳриддин Сатторов, 36 ёш. Самарқанд шаҳридан

    «Йўллар очилса, кетамиз. Ўзбекистонда ҳам ҳозир шароит яхши-ку!»

    2011 йил январь ойидан бери Санкт-Петербург шаҳрида тахта кесиш цехида ишлайман.

    Бўлаётган уруш турмушимизга жуда ёмон таъсир қилди. Заводда аввал оператор бўлиб ишлардим. Уруш бошланганидан кейин уч сменалик ишимиз битта қилиб қўйилди. Кўпчилик ишдан бўшатилди. Мен ҳам заводдаги бошқа ишга ўтказилдим. Ҳозир тракторда ёғочларни ташийман.

    Маошимиз ишлаган кунимизга қараб берилади. Бир кунда 2500 рубль оламан, ёғоч кесадиганларга эса кесган ёғочлари сонига қараб пул тўланади. Иш камайган. Икки кунда бир ишга чиқяпмиз. Хўжайин заводни ёпсак ҳам керак, дейди.

    Ватанга қайтмоқчимиз. Биринчидан, иш йўқ, иккинчидан, доллар жуда юқорилаб кетди. Топганимизни ҳам юбора олмаяпмиз.

    Мен билан бирга ишлайдиган икки ҳамқишлоғим уйига қайтиш учун билет олганди. 8 мартда учиши керак эди, лекин негадир рейс қолдирилибди, кетолмади. Эшитишимча, пулини ҳам қайтариб беришмабди.

    Биз ҳам йўллар очилса, кетамиз. Ўзбекистонда ҳам ҳозир шароит яхши-ку! Ростми-ёлғонми, одамлар 3-4 миллион ойлик оляпти экан. Режам — тезроқ ортга қайтиб, оилам олдида ишлаш.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Алиёрбек Маҳмудов, 29 ёш. Фарғона вилоятидан

    «Билет тугул озиқ-овқатга ҳам пул йўқ» 

    Ўтган йили уй-жой қилиш, машина олиш мақсадида Россияга ишлагани келгандим. Дастлаб, Москвадаги қурилиш фирмасига жойлашдим. Ойлигим 75 минг рубль атрофида, уруш бошлангунгача ҳаммаси жойида эди.

    Февралдан бошлаб маош кечиктирилиши бошланди. Чунки барча зарур қурилиш анжомлари чет элдан келар эди. Ҳозиргача февраль ва март ойи учун ҳақимизни ололмадик. Эртадан иш жойимиздан чиқариб юборади. Уйга қайтай десам авиачипта нархи осмонда (25-30 минг рубль).

    Очиғини айтсам, билет тугул озиқ-овқатга ҳам пул йўқ. Муҳожирларга ҳеч қандай амалий ёрдам беришмаяпти.

    Энди кунлик иш топиб бўлса ҳам кетишга етарли пул жамғариб, уйга қайтаман.

    Суҳроб, 25 ёш. Самарқанд вилоятидан

    «Ҳужжатларинг жойида бўлса ҳам, қўлга тушсанг — ё қамоқ, ё жарима» 

    2016 йилдан бери Санкт-Петербург шаҳрида ишлайман. Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятлар бошлангач, ҳаётимиздаги ўзгаришлардан энг каттаси рўй берди — доллар курси ошди.

    Қолаверса, иш ўринлари қисқаргач, олдинлари уйига 500 доллардан юборадиган танишларим (шу қатори мен ҳам) энди 300 доллар жўнатишга ҳам рози. Ишсизлик кўпайгани сари охирги пайт фақат кунлик харажатларга ишлаб юрибмиз.

    Текширувлар кучайган. МДҲ давлатлари фуқаролари ишлайдиган ишхона, турар жойларида рейдлар кўпайиб боряпти. Кимдир шу пайт қўлга тушса, ёппасига 5 минг рублдан жаримага тортилади (ҳатто ҳужжатлари жойида бўлса ҳам, барибир сабаб топишади). Ҳозир кўпчилигимиз воқеаларнинг ёмон тарафга ўзгаришидан ваҳимага тушиб, қўрқиб яшаяпмиз. Гўё жаҳон уруши бошланиб кетади-ю, шу ерларда ўлиб кетадигандекмиз.

    Авиарейслар аввалгидан кам. Талаб кескин ошгани учун билет нархи уч баробар қимматлашди.

    Ҳозирча «Яндекс Еда»да курьерман. Уруш туфайли тушум камайган. Охирги йигирма кун ичида пулни тежаш бошланди. Олдинлари 8 соатда 2500 рубль ишлардик, ҳозир 1700-1900 рубль атрофида.

    Оиламизда ҳамма ишлайди. Ойим билан укам Истанбулда. Мени ҳам олдиларига чақиришяпти. Чунки онам сўнгги воқеалардан жуда хавотирда, бироқ у ерда ҳам ойлик кўнгилдагидек эмас. 2000-3000 лира эмиш. Кетиш керакми ёки қолиш? Ҳозир фақат шуни ўйлаяпман. Бошим қотган.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Улуғбек Акрамов, 22 ёш

    «Туркияга кетай десам, у ерда ҳам шу аҳвол. Қозоғистонда ҳам»

    Ўтган йил сентябрида Россияга келганман. Дастлаб Подмосковеда ишлаб чиқариш цехида оддий ишчи бўлиб беш ой ишладим. Ойлик 50-60 минг рубль эди (600-700 доллар). Лекин шунга қарамай, ойлигимни учдан бири — патент, еб-ичиш, квартира, гоҳи дори-дармон каби чиқимлар бўларди. Масалан, квартира киши бошига 3 минг рубль, еб ичишга ўртача 7 минг рубль, патентга 6 минг рубль сарфлардик. Хуллас, ҳар ой чиқимларга 200 доллар кетса, уйга 400-500 атрофида юборардим. Яқинда Москвага кўчиб, устачилик қила бошладим.

    Россия бозорларида ҳам нархлар ўсмоқда. Бу ерга мигрантларнинг кўпи уйланаман, машина оламан, уй-жойимни тиклайман деб келган. Улардан қанчаси қурилишда ишлаб, эҳтиётсизлик қилиб ногирон бўлган, ҳатто оламдан ўтиб, ўлиги сарсон бўлганлар ҳам бор.

    Оилада ёлғиз боқувчиман. Туркияга кетай десам, у ерда ҳам шу аҳвол, Қозоғистонда ҳам. Масъул раҳбарлардан Европага виза олишни соддалаштиришни сўрардим.

    Фазлиддин Мамасолиев, 30 ёш. Андижон вилоятидан

    «Раҳбарлар ойликлар кечикишини, лекин устама қўшиб берилишини ваъда қилишди»

    Россиянинг Амур вилоятида Yamata газни қайта ишлаш заводида ишлайман. Бу ерда ўзбеклардан ташқари Европа ва Ҳиндистондан келган 6000 дан зиёд муҳожир ишлайди.

    Мен бу ерда труба монтажчиси бўлиб ишлайман. Ойлигим 48 минг рубль атрофида эди.

    Мамлакатда доллар курси ошиб кетгани сабаб нафақат ўзбеклар, балки бу ерда ишлаётган бошқа миллат муҳожирлари ҳам қийин аҳволга тушиб қолди. Масалан, январдаги ойлигимни 100 долларни 7600 рублдан ҳисоблаганда 600 доллардан ошганди. Ҳозирги курс бўйича эса...

    Қолаверса, икки кун олдин завод раҳбарлари бизларни тўплаб, ҳозирги мураккаб вазият туфайли ойликлар бироз кечикишини, лекин ойликка қўшиб илгари қанча доллар жўнатаётган бўлсак, шуни ҳисоблаб ойликларга устама қўшиб, мартнинг сўнгигача пластик карталаримизга тушишини ваъда беришди. Ҳозирча яхши янгилик шу бўлиб турибди, лекин, қўрқаманки, энг ёмони ҳали олдинда...

    18.03.2022, 19:08   Изоҳ (0)   105500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 15 қизиқарли факт

    Лайфстайл | 16 июн, 08:57

    Қашқадарёда солиқ идораси мансабдори пора олаётганда ушланди  

    Ўзбекистон | 16 июн, 08:50

    Эронда Исроил учун дрон ва бомбалар ясаган махфий устахона топилди (видео) 

    Дунё | 16 июн, 08:45

    Bugatti Veyronʼдан Tesla Cybertruckʼкача: Дубай полициясининг қимматбаҳо хизмат автомобиллари

    Авто | 16 июн, 08:29

    Татаристондаги Россия дрон заводига ҳужум уюштирилди

    Дунё | 16 июн, 08:23

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Атлетико” дарвозасига 4 та гол урди, “Порту” — “Палмейрас” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 16 июн, 07:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.