Ўзбекистон ва Испания ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 17 март куни 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания ташқи ишлар вазири Ҳосе Мануэль Альбаресга табрик йўллаган.
Мактубда Ўзбекистон Испанияни саноат, илмий-техникавий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга давлат, шунингдек, Европа Иттифоқидаги ишончли ва дўстона ҳамкор сифатида билиши таъкидланган.
«Давлатларимиз кўп қиррали ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга», — дейилади Ўзбекистон ТИВ раҳбари мактубида.
Тарихий дўстлик ва ўзаро англашув тамойиллари асосида қурилган Ўзбекистон—Испания муносабатлари бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирилган.
Изоҳ (0)