АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мутасаддилари ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган ва ўғирлатган фуқароларнинг қайта имтиҳон топшириш масаласига аниқлик киритди.
Қайд этилишича, масъулларга «Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган шахс жабрланувчи ҳисобланади, унинг қайта имтиҳон топшириши қай даражада адолатдан ҳисобланади?» қабилида савол келиб тушган. Жавоб қуйидагича:
Бу ерда йўқотилган ва ўғирланган деган тушунчалар мавжуд. Агар гувоҳнома йўқотилган бўлса, ҳукумат қарорида белгиланган тартибга кўра қайта имтиҳон топширади.Агар ўғирлатган ва тегишли тартибда мурожаат қилган бўлса, қайта имтиҳон топширмайди. Унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тиклаб берилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2023 йилнинг декабрига қадар узайтирилиши кутилмоқда
- Комил Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилаётган фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди
- Ўзбекистонда маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
Изоҳ (0)