• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: ўзбекчаси бўлатуриб, ишлатилмайди – ўзимизнинг «бегона» сўзлар

    Тилимизда баъзи сўзларнинг ўзбекча муқобили ёки олдиндан қўлланиб келган варианти бор бўлса-да, ишлатмаймиз. Ҳатто талаффузи нисбатан қийинроқ бўлса ҳам, чет сўзни маъқул кўрамиз. Баъзи сўзларнинг ўзбекча муқобили эса аллақачон эсдан чиққан. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай деярли унутилган сўзларнинг баъзиларига изоҳ беради.

    Пароль – им, ўрон

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Пароль сўзининг бир эмас, камида иккита ўзбекча муқобили бор. Биттасини бугун ҳам ишлатамиз. Лекин пароль маъносида қўлламаймиз.

    Гап имо, имо-ишора, имламоқ, им қилмоқ, им қоқмоқ сўзлари таркибидаги им ҳақида кетяпти.

    Маҳмуд Кошғарий «Девону луғатит турк»да им сўзини шундай шарҳлайди: шоҳ аскарларига қўйилган, тайинланган яширин белги, пароль. Бу белги қуш, қурол номи ёки бирор сўздан иборат бўлиши мумкин. Тўқнашганда уни айтиб ўзларини танитадилар.

    Мақолда шундай келган: «Им билса, эр ўлмас». Яъни киши яширин белгини билса, ноҳақ ўлмайди.

    Бу изоҳдан им сўзи пароль маъносини тўла-тўкис ифодалашини англаш мумкин.

    Им сўзи ишора маъносида қадимда ҳам қўлланган. Жумладан, «Девон»да имламоқ сўзи имлаш, кўз ёки қўл билан ишора қилиш деб шарҳланган.

    Пароль учун бошқа бир муқобилни «Бобурнома» топиб беради:

    «Бизнинг черикнинг ғавғосин эшитиб, инчалик била илгаррак келиб ўрондашурлар. Бу ўрон икки нав бўлур: бир улким, ҳар қавмнинг ўрони бор, нечукким... иш вақтида учрашқонда бири бир лафзни айтқонда яна бири ул маъҳуд лафзни айтқай, то бу тариқ била эл ёғийдин айрилгай ва ўз кишини ётдин фарқ қилғай. Ул юрушта маъҳуд ўрон алфази «Тошканд» била «Сайрам» эди. Тошканд деса, Сайрам дейилгай, Сайрам деса – Тошканд».

    Юқоридаги парчадан ўрон айнан пароль, махфий сўз маъносини англатишини билиб олдик. Икки хил ўрон бор, деяпти Бобур мирзо: бири биттагина сўз бўлади, баъзи қишлоқ ёки жамоа вакиллари ўзлари учун танлаб олишади. Ўша сўзни айтсангиз, душман эмас, қавмнинг ўз одами эканингиз юзага чиқади. Иккинчи хил ўрон икки сўздан ташкил топади: икки сўздан бири айтилганда сиз жуфтини айтишингиз керак. Масалан, Тошкент-Сайрам ўронидан Тошкент дейилса – Сайрам, Сайрам дейилса – Тошкент дейишингиз зарур. Шунда ўронни – паролни тўғри топган бўласиз. Йўқса, душман ё бегона саналасиз ва муомала ҳам шунга яраша бўлади.

    Бугун пароль сўзи кўп ишлатилади. Айниқса, интернет ва технологиялар билан боғлиқ матнларда, дастур ва иловаларда унга албатта йўлиқасиз. Мана шу жойларда им ёки ўрон сўзини пароль сўзи ўрнида бемалол қўллаш мумкин.

    Лекин уни асл эгалари, яъни биз қабул қила оламизми-йўқми – шудир масала.

    Отвес – шоқул ёки шовун

    Кўп сўзларнинг ўзбекчаси ёки тилимизда эскидан қўлланган муқобили бўла туриб, ишлатмаймиз. Масалан, қурилишда девор, устун, эшик кабиларнинг тиклиги бир учига тош ёки темир боғланган ипли ас­боб билан аниқланади. Усталар унинг русча номидан фойдаланади – отвес.

    Минг йиллардан бери уй қуриб келаётган халқда наҳот шу оддий мосламанинг номи бўлмаса?! Бор, нега бўлмасин? Унутилган, холос.

    Бу ускуна ўзбек тилида шоқул ёки шовун дейилади.

    Шоқулнинг илдизи ҳиндча сахул сўзига бориб тақалади. Сахул ипга боғ­­лаб осилтирилган қўрғошин соққани англатган. У шоқул шаклида араб тилига, сўнг ўзбекчага ўтган.

    Шовун сўзи эса аслан ўзбекча. Унинг маъноси шоқул билан бир хил.

    Намордник – бурундиқ

    Итларнинг тумшуғига тақиладиган ҳимоя қалқонини руслар намордник дейди. Бу сўз морда – тумшуқ сўзидан ясалган. Хўш, ўзбекчада бу мослама қандай аталади?

    Баъзи ўринларда шу тушунчани ифодалаш учун «тумшуқбоғ» сўзи ишлатилган. «Ўзбекча-русча луғат» эса тумшуқлик деб изоҳлаган. «Русча-ўзбекча луғат» тумшуқбоғ, бурундиқ деб ўгирибди. Бурундиқ сўзини изоҳли луғат асов, тишлонғич туянинг ёки қопағон итнинг тумшуғига кийдириб қўйиладиган махсус тўр деб изоҳлаган:

    Яйдоқ дала келганда бурундиқни бўшатар.А. Мухтор, «Асарлар».

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Изоҳли луғатда тумшуқлик ёки тумшуқбоғ сўзлари йўқ экан. Бу сўзлар русчадан калкаланиб, шу тушунчани айнан таржима қилиш истагида ясалгандай таассурот уйғотади.

    Бурундиқ эса туркийча сўз. Сўзнинг изоҳидан бурундиқ жуда қадимий луғат экани ҳам англашилади. «Девону луғатит турк»да бурундуқ сўзи жилов, нўхта деб изоҳланган. Бошқа бир ўринда шундай мисол келтирилган:

    Эр бурундуқ бутлуқа тақди – туя бурнининг юмшоқ жойига бурундуқ тақди, боғлади (ўғузча).

    Вакцина – эмлама, эмдори

    Коронавирус билан боғлиқ вазият вакцина, вакцинациялаш, вакцина олиш, вакцина қабул қилиш каби сўзларни урфга киргизди. Уларнинг ўзбекчаси борми?

    Бор. Фақат ишлатмаймиз, холос:

    Вакцина – эм, эмдори, эмлама, эмлик.

    Вакцинациялаш – эмлаш, эмлама қилиш.

    Вакцина олиш, вакцина қабул қилиш – эмланиш.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Эм сўзи чечак ва баъзи бошқа касалликларнинг олдини олиш учун тери орқали юбориладиган зардоб ва уни тери орқали юборишни, дори-дармон, шифобахш нарсани англатади. Бу сўзни тери ёки қонтомирлар орқали юборилмайдиган, масалан, томизғи шаклидаги вакциналарга ҳам ишлатиш мумкин.

    Вакцина сўзига изоҳли луғатда «юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун ишлатиладиган эмдори, эмлашда ишлатиладиган дори» деб изоҳ берилган.

    Вакцина сўзи ўрнида эм сўзини қўллаш ҳозир деярли истеъмолдан чиқди. Ҳеч бўлмаса, эмлаш, эмламоқ, эмлама сўзларидан фойдаланиш керак. Ҳатто вакцина сўзига синоним сифатида эмдорини ҳам бемалол ишлатса бўлади. Лекин бу кимларгадир ғализ туюлиши мумкин. Ўзи тил заифлашгани сари ҳатто ўз эгаларига ҳам тобора эриш туюлади.

    Вакцина сўзи алоҳида тиббий маънога эга деган сабаб ҳам айтилиши мумкин. Ўша маънони эмлама, эмдори ёки эм сўзига ҳам бемалол юкласа бўлади:

    Кеча поликлиникада вакцина олдим — Кеча поликлиникада эмландим.

    Бир миллионга яқин киши вакцина қабул қилди — Бир миллионга яқин киши эмланди.

    Коронавирусга қарши вакцина — Коронавирусга қарши эмдори.

    Луғатларимизда эмлама сўзи йўқ. Лекин у халқ тилида фаол ишлатилади. Бу сўзни луғатларга, албатта, киритиш керак.

    Иноғоч – обкаш

    Обуначилардан бири русча коромысло сўзи ўзбекчада нима дейилиши ҳақида сўраб қолди. Қизиғи, бу саволни дастлаб бир болакай берибди. Эртак китобдаги коромысло расмини кўрсатиб «Бу ўзбекчада нима бўлади?» деб сўрабди.

    Русча коромысло сўзи икки учидаги илмоғига челак осиб, елкада сув ва бошқа нарсалар ташиш учун мосланган ёғоч асбобни англатади. Изоҳли луғатга кўра, бу сўз ўзбекчада обкаш дейилади. Обкаш форсчадан, сув тортувчи, ташувчи маъносида. Луғатлардан обкашни ифодаловчи ўзбекча сўз топилмади. Лекин Хоразм шевасида бор экан – иноғоч. Шевалар ўз бағрида дурдоналарни сақлайди, улардан унумли фойдаланиш керак.

    Иноғоч – соф туркийча сўз. Ийин ва оғоч сўзларидан ясалган. Ийин шевада елкани англатади. У эгин сўзининг ўзгарган шакли. Оғоч эса дарахт; ёғоч, хода маъносига эга. Демак, иноғоч коромысло’нинг маъносини ортиғи билан бера олади. Бу сўздан бадиий адабиётлар ва таржималарда, албатта, фойдаланиш керак.

    Бу сўз қозоқ тилида инағаш шаклида ишлатилар экан.

    Бир эслатмани яна бир бор такрорлаб қўйиш зиён қилмайди: тил ўзича ривожланмайди, у чет тиллардан сўз олиб ҳам бойийди. Лекин бунда ҳам меъёр бор, тил ўз имкони етмагандагина четдан сўз олиши керак. Йўқса, ўзлаштириш бойишга эмас, қашшоқлашишга хизмат қилади. Ўзбекчага сингиб, ўзимизники бўлиб кетган сўзларга эса ётсираб қарамаслик зарур.

    Ўзбекчасини эслатувчи митти луғат

    Сўзлашув тилида жуда кўп ўзбекча ёки ўзбекчалашган сўзларнинг ўрнини ёт сўзлар эгаллаб олган. Аслида, бу сўзларнинг соддароқ, қисқароқ, тушунарлироқ ўзбекча шакли бор. Лекин негадир бегона сўзларни қўллайверамиз. Бу нарса онгимизга шу қадар сингиб кетганидан қандай ҳолга тушиб қолганимизни сезмаймиз ҳам.

    Қуйида шундай сўзларнинг кичик луғати билан танишасиз.

    Чет сўзлар ўзбекча талаффузда берилган.

    Аванс – бўнак.

    Аклад – ойлик, маош.

    Астанўфка – бекат.

    Балниса – касалхона, шифохона.

    Брат – ака, акахон.

    Вапше, обше – умуман.

    Голубси – карамдўлма.

    Да (телефон кўтарилганда) – эшитаман, лаббай. Ёки халқаро ало сўзини ҳам ишлатиш мумкин.

    Издиватса қилмоқ – устидан кулмоқ.

    Здачи – қайтим.

    Каникул – таътил.

    Капчўний – дудланган, қоқ, сур.

    Карочи – қисқаси.

    Кожа – тери, чарм, кўн.

    Мазги – мия.

    Маладес – яшанг, яша, яшавор. Ота-буваларимиз бу сўз ўрнида «баракаллоҳ» деган сўзни ишлатган.

    Маразилник – музлатгич.

    Машенник – фирибгар, қаллоб.

    Медсестра – ҳамшира.

    Мўшний – кучли, зўр.

    Нармални – тузук, яхши, дуруст, чидаса бўлади. Жуда шу сўзга меҳр-муҳаббатли бўлган киши нормал деб ишлатиши ҳам мумкин.

    Наски – пайпоқ.

    Отдих – дам олиш.

    Пашти – деярли.

    Попкорн – оқтелпак, бодроқ.

    Праезд – кира ҳақи, йўлҳақи.

    Пропка – тиқилинч (йўлда); тиқин (идишда).

    Райўн – туман. Бу сўз ёши катталар орасида ҳали-ҳануз ишлатиляпти.

    Салйўний – тузланган, тузлама, шўр.

    Свежий – янги.

    Свет – чироқ.

    Травма – жароҳат.

    Уже – бу сўз алоҳида сўз билан таржима қилинмайди, қўшимчалардаёқ маъноси ифодаланади. Масалан, «Уже келдим» дейиш ўрнига «келиб бўлдим» дейилади.

    Успет қилмоқ – улгурмоқ.

    Халадилник – совиткич.

    Чтоби – учун. Масалан, «Атайин тўлиқ гапириб бердим. Чтоби сен тушунгин». Тушунишинг учун атайин тўлиқ гапириб бердим дейиш қисқа, лўнда, ўзбекча.

    Эканом қилмоқ – тежамоқ.

    Бу кичик луғатни яна тўлдириш мумкин. Қайсидир сўзлар хаёлга келмагани аниқ.

    Ўзбекчалаштиришга қарши бўлганларга: бу сўзларнинг ўзбекчасини қўлланг деган гап айнан сизга аталмаган. Енгил нафас олаверинг.

    Қолганларга: иложи борича ўзбекчасини ишлатинг, тил ривожига ва софлигига шахсан ҳисса қўшинг.

    16.03.2022, 08:38   Изоҳ (2)   121949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. jamiksiddiq@gmail.com / 03.11.2024, 03:51

      Baraka toping. Ofarin!!
      Nachinka so'zini to'ldirma desak bo'larmikan?

      Жавоб бериш
    2. xolmirzaogliakbar@gmail.com / 30.10.2024, 20:35

      "Kafel"ning o'zbekchasi nima bo'ladi?

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.