16 март куни «АвтоВАЗ» Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам LADA автомобиллари нархини оширди. Бу компаниянинг янгиланган прайс листидан маълум бўлди.
Ҳар бир моделлар нархи тўлиқ 10 миллионга ўсди:
- Vesta нархи эндиликда 170,9 млн сўмдан;
- XRAY — 178,9 млн сўмдан;
- Янги Largus — 172,9 млн сўмдан;
- Niva Legend — 162,9 млн сўмдан;
- Niva Travel — 214,9 млн сўмдан бошланади.
«АвтоВаз» март ойи бошидан бери иккинчи марта нархларни кўтарди. Биринчиси 1 март куни, Ўзбекистонда нархлар 3-10 фоизга ошганида бўлган эди.
Қимматлашув сабаблари маълум қилинмаяпти, аммо бозорда буни автомобилларнинг етишмаслиги, электрон эҳтиёт қисмларнинг танқислиги, таъминот занжирининг бузилиши, валюта курслари, металл баҳосининг ошиши ва бошқалар билан боғлашмоқда.
Аввалроқ UzAuto Motors автомобилларнинг янгиланган нархларини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)