Алишер Усмонов томонидан асос солинган USM холдинги «Капиталбанк» акцияларини сотди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.
Холдинг, ўзининг иккита «Телекоминвест» (Россия) ва FINANCE TCI МЧЖ (Ўзбекистон) компаниялари орқали «Капиталбанк»нинг 64,51 фоиз акцияларига эгалик қилар эди. Уларнинг иккови ҳам эндиликда USM’га тегишли эмас.
Келишув «Капиталбанк» бизнесини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бир гуруҳ хусусий сармоядорлар ташаббуси билан имзоланган. Тижорат шартлари ошкор этилмаган.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий қилгани ҳақида хабар берилган эди, аммо USM’да таъкидлашларича, бу холдинг компанияларига таъсир этмайди.
Изоҳ (0)