Ўзбекистонда 14 март, душанба куни соат 11:29 да зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Маълум қилинишича, зилзила эпимаркази Тожикистонда, координаталари: 40,18 градус шимолий кенглик; 71,71 градус шарқий узунлик.
Ерости силкинишларининг эпимаркази Тошкентдан 126 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 4,7 баллни ташкил этган. Тошкент вилоятида зилзиланинг сезилиш кучи 2 баллни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда зилзила охирги марта 1 март куни қайд этилганди — магнитудаси 3,5 балл.
Изоҳ (0)