• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Санкция атрофидаги муҳокамалар: хавотирлар ўринли(ми)?

    Россия—Украина ўртасидаги ҳарбий можаролар ва бу жараёнга Ғарб мамлакатларининг аралашуви жаҳон иқтисодиётида пандемиядан сўнг яна бир жиддий ўзгаришлар, иқтисодий инқироз ҳамда халқаро савдо тизимида охири кўринмайдиган муаммоларни келтириб чиқаришига сабаб бўлмоқда. Бунга АҚШнинг босими остида Европа Иттифоқи ҳамда бошқа давлатларнинг биргаликдаги Россияга нисбатан жорий этаётган кенг кўламдаги санкцияларини мисол келтириш мумкин. Ушбу санкция атрофидаги турли хавотирлар ҳақиқатан ҳам ўринлими? Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, Иқтисодиёт фанлари доктори Нодирбек Расулов бу борада ўз фикрларини билдирди.

    Сўнгги кунларда Россия билан Украина ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатида АҚШ бошчилигида дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар сони 5,5 мингдан ортиб кетди. Албатта, бу ҳаракатлар жуда кўплаб, таҳлилчилар, экспертлар ва сиёсатчилар томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Чунки эълон қилинган санкциялар нафақат Россияга, балки бутун жаҳон иқтисодиётининг ўсишига ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Бу ўз навбатида халқаро миқёсда кўплаб иқтисодий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

    Деярли ҳар куни Россияга нисбатан эълон қилинаётган чеклов чоралари ва уларнинг сони ошиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда Россияга нисбатан халқаро бойкот эълон қилинди десак ҳам бўлаверади. Албатта, бу жорий этилаётган санкциялар Россия иқтисодиёти учун катта талафотлар келтириши аниқ. Шу билан бирга ушбу иқтисодий санкциялар АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатишни бошлади. Албатта, АҚШ босими остида Россияга нисбатан амалга оширилаётган бу санкциялар таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Европа Иттифоқи учун ҳам ижтимоий жиҳатдан, ҳам иқтисодий жиҳатдан анча қимматга тушиши башорат қилинмоқа. Айниқса, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидан Польша, Словения, Болгария каби мамлакатлар фермерлари катта зарар кўрмоқда.

    Россия иқтисодиёти Ғарбнинг иқтисодий чекловларига, санкцияларига нисбатан мослашувчанлиги ва ҳимояланганлигини оширган ҳолда иқтисодий иммунитети кучайиб бормоқда. Натижада фармацевтика, саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзида ишлаб чиқаришга ва иқтисодиётини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, асосий импорт маҳсулотларни Хитой ва Осиё давлатларидан олишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, бу ҳаракатлар Ўзбекистон бизнеси учун ҳам Россиянинг бозорларида янги жойларни эгаллашга имконият яратади.

    Россия ва Украина ўртасида бўлаётган инқироз ҳамда Россияга қарши санкциялар, албатта, Ўзбекистон иқтисодиётига ўз таъсирини ўзказмасдан қолмайди. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 37,7 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келиб, Россия билан 7,5 миллиард АҚШ доллар (экспорт 2,1 ва импорт 5,4 миллиард доллар) ва Украина билан эса 704,0 миллион долларни ташкил этган. 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан савдоси айланмасининг 59 фоизи Россияга, 31 фоизи Қозоғистонга, 7 фоизи Қирғизистонга ҳамда 3 фоизи Беларусь давлати ҳиссасига тўғри келган. Таҳлилларнинг кўрсатишича Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий инқироз ва иқтисодий санкциялар нафақат Ўзбекистон иқтисодиётига, балки қўшни МДҲ мамлакатлари иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсата бошлади.

    Санкцияларнинг оқибатлари, аввало, меҳнат мигрантлари даромадига, ташқи савдо балансига, валюта тушумига, инфляция, аҳоли даромадлари, инвестиция лойиҳалари ва ЯИМ каби мароиқтисодий кўрсаткичларга ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

    Иқтисодий санкцияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётида кўрсатадиган салбий оқибатларини камайтириш бўйича ҳукумат томонидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунки мамлакатда санкцияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда мутахассислар томонидан қуйидаги йўналишда чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

    Биринчидан, Марказий банк томонидан Россияда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган мигрантлар учун Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларига Россия рублининг ўзбек сўмига нисбатан сотиш ва сотиб олиш курсини мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгиланишини, заруриятга кўра ўзгартириб борилишига рухсат берди. Чунки санкциялар сабли Россия SWIFT тизимидан узиб қўйилди. SWIFT тизимини ишламаслиги фуқароларимизни Россиядан пул ўтказмаларни амалга оширишдан маҳрум этди. Шунинг учун Марказий банк тижорат банкларига рубль айирбошлашни тўхтатиб қўймасликни, сотиб олиш ва сотиш курси ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туришни тавсия этди.

    Иккинчидан, санкциялар сабаб хориждан келиши кутилаётган меҳнат мигрантлари учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамкорликда иш жойларини ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

    Учинчидан, Ўзбекистондан баҳор—куз ойларида хорижий мамлакатларга мавсумий ишлаш учун бориш имкониятидан маҳрум бўлганларни иш билан таъминлаш мақсадида ишсиз бўлган фуқароларни жамоат ишлари ҳамда мавсумий ишларга жалб қилишда ҳоким ёрдамчиларини жалб этиш механизмлари такомиллаштирилмоқда.

    Тўртинчидан, санкциялар туфайли Россия бозорларида юзага келадиган бўшлиқларни Ўзбекистон товарлари ва хизматлари орқали тўлдириш имкониятларини излаб топиш лозим. Бунинг учун тезлик билан чуқур маркетинг изланишларини амалга ошириш лозим бўлади. Бу Ўзбекистон учун иқтисодий жиҳатдан катта имконият ҳисобланади.

    Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқлар ёки бошқа манбалар орқали айрим фойдаланувчилар томонидан билдирилаётган ваҳима ва саросималарга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Халқимиз тезроқ Россия—Украина ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф бўлишини, ҳарбий можарони тўхташи тарафдори.

    14.03.2022, 00:10   Изоҳ (0)   21004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда интим ҳаётга оид маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

    13.03.2022, 23:11

    Жиззахда уч ўқувчи ўзи ўқийдиган мактабдаги ўқув жиҳозларига ўт қўйгани аниқланди

    13.03.2022, 22:41

    Андижонда фуқарога 10 кунда «права» олиб бериш учун 3 млн сўм олган автомактаб ўқитувчиси ушланди

    13.03.2022, 22:10

    Видео: Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларига келган сел

    13.03.2022, 21:51

    Ўзбекистонда 14 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    13.03.2022, 20:40

    Бухорода 500 йиллик «Талипоч қалъа дарвозаси»нинг чап томон қалъа девори ўпирилиб тушди

    13.03.2022, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Франция Исроилга учирилган Эрон дронларини уриб туширган” — Франция мудофаа вазири

    Дунё | 26 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 26 июн, 16:15

    Европа Россияга қарши “дронлар армиясини” тузмоқчи

    Дунё | 26 июн, 16:10

    Pixar “Рататуй” мультфильмининг давоми устида ишламоқда

    Лайфстайл | 26 июн, 16:00

    Буюк Британия тожикистонлик мигрантни соқоли сабаб депортация қилмайдиган бўлди

    Дунё | 26 июн, 15:55

    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

    Реклама | 26 июн, 15:00

    Нега пул йиға олмаймиз? Маблағни тежашга йўл қўймайдиган зарарли одат

    Лайфстайл | 26 июн, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.