Ла Лиганинг 2021/22 йилги мавсумида «Барселона»нинг 22 футболчиси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишни уддалади.
«Осасуна»га (4:0) қарши баҳсда Рики Пуч мавсумдаги дебют голини урди.
Шу тариқа жорий мавсум Испания чемпионатида 22 нафар футболчи гол уришга муваффақ бўлди. Бу XXI аср рекорди. 2019/20 йилги мавсумда «Реал»нинг 21 футболчиси гол урганди.
Ла Лиганинг 28-турида «Барселона» «Осасуна» билан баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)