Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Вакиллар палатаси демократлари чоршанба, 9 март куни эрталаб Россияга нисбатан сиёсий босим кучайиб бораётган бир шароитда АҚШга Россия нефтини импорт қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

8 март куни АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва бошқа қазиб олинадиган ёқилғи маҳсулотларини тақиқлашни амалга оширишга қаратилган баёнотлар берган эди. Шундан кейин қонун лойиҳаси кейинроқ овоз беришга режалаштирилган эди. 

Қонун лойиҳаси Россиядан нефть, суюлтирилган газ, кўмир, бензин ва керосин каби қайта ишланган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлайди.

Қабул қилинганидан кейин 45 кун ўтгач кучга кирадиган Вакиллар палатасининг қонуни қонунчилар томонидан Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли кучайиб бораётган жамоатчилик ғазабига жавоб бўлгани айтилмоқда. 

Россия томони Байденнинг қарорига жавобан ноаниқ буйруқ чиқарди ва бунга жавобан баъзи товарлар ва хом ашё савдосини чеклашини айтди. Аммо чекловлар қайси маҳсулотларга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги асосий тафсилотлар очиқланмади.

Бу нима дегани?

Ушбу чора Россиянинг Жаҳон Савдо Ташкилотига киришини қайта кўриб чиқиш масаласини кўтаради. Бундан ташқари бу каби санкциялар нефть нархини янада кўтариши мумкин.

Энергетика таҳлилчиларининг огоҳлантиришича, агар харидорлар Россия хом ашёсидан воз кечишда давом этсалар, нархлар бир баррель учун 160 ёки ҳатто 200 долларгача кўтарилиши мумкин. Бу эса АҚШда бензин нархи бир галлон учун 5 доллардан ошишига олиб келади.

Энг йирик таъсир инфлацияга нисбатан бўлади. АҚШ ҳозирда сўнгги 40 йилдаги энг юқори инфляцияни бошдан кечирмоқда ва пайшанба, 10 март куни эълон қилинадиган маълумотлар истеъмол нархлари индексининг 7,9 фоизга ошишини кўрсатмоқда

Бу нафақат америкаликларнинг, балки дастлаб дунёнинг ривожланган ва кейинчалик учинчи дунё давлатларининг турмуш даражаси учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Аввалроқ Еврокомиссия Россия кўмири, нефть ва газидан 2030 йилгача воз кечиш юзасидан хомаки режа ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди