• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Эрини бошқарган аёл ҳеч қачон бахтли бўлмайди». Иккинчи турмушидан бахтини топган Розалия Габдулҳақова ҳикояси

    «Дарё» «Қизларга мактуб» лойиҳаси доирасида турмуш зарбаларига енгилмай, ривожланишдан тўхтамаган, ҳаётда ўз ўрнини топаётган аёллар ҳикояларини чоп этишда давом этади.

    Бу галги қаҳрамонимиз — фарзандлари билан иккинчи марта оила қурган аёл Розалия Габдулҳақова.

    Розалия Габдулҳақова — 37 ёшда. Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган. Андижон давлат чет тиллари университетининг инглиз тили филологияси йўналишини тамомлаган. Қозон шаҳридаги Поволжкий институтида психология йўналишида иккинчи мутахассисликка ўқиган.

    Айни вақтда Грузиядаги Билимлар интеграцияси институтида (IKIacademy) исломий билимлар интеграцияси бўйича магистратурада онлайн таҳсил олади.

    Уч фарзанднинг онаси.  Ҳозирда мустақил болалар ва аёллар психологи бўлиб фаолият юритмоқда.

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Болалигимда ҳамма болалардек бўлмаганман. Миллатим, исм-фамилиям, кўринишим билан ажралиб турардим. Айниқса, сочим сап-сариқ эди. Бошқалардан ажралмаслик учун хинада қорага бўярдим. Аммо барибир, тезда ўсиб, билинтириб қўярди. Яна исм-шарифимни ўзгартириш ҳақида ҳам ўйлаганман.

    Вақт ўтгани сари ўзим уялган, мени бошқалардан ажратиб турган тарафларим аслида фахрланишга арзирли хислатлар эканини тушуна бошладим ва ўзимни боримча қабул қилдим. Ҳатто икки марта турмушга чиқсам ҳам фамилиямни ўзгартирмадим.

    Икки бола ва бир дунё муаммолар билан ёлғиз қолдим

    Университетни битиргач, магистратурада таҳсилни давом эттириш учун хорижга кетмоқчи эдим. Лекин бир йигит ҳаётимда пайдо бўлиб, уйланиш учун астойдил ҳаракат қила бошлади. Уни кўриб, дугоналарим: «Севгининг қадрига етмасанг, хор бўласан» дейишарди.

    Шу каби гаплардан таъсирланиб, таваккал қилдим, ўзбек хонадонига келин бўлдим. Қайнона-қайнотам ажойиб инсонлар эди. Яхши жойда ишлашарди. Лекин турмуш ўртоғим эркатой, тайинли ишламас, доим бошқаларнинг қўлловига ўрганиб қолганди.

    Оила қуришдан олдин «қалби тоза бўлса бўлди, касби муҳиммас, ризқни Аллоҳ беради» дердим. Ўшанда эркакнинг иши, уйга олиб келадиган пулига қараб рўзғор тўкис бўлиши мумкинлигини тушуниб етгандим.

    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Кўп ўтмай Россияга ишлашга кетди. Мусофирликда оиласининг қадрига етади, кўзи очилади, деб ўйловдим, аммо у хориждан муаммолари билан қайтди. Уйга ҳар куни турли идоралардан сўраб келишарди. Билишимча, у чет элда кимлар биландир алоқада бўлган.

    Шундан кейин ҳаётимизда кутилмаган кунлар бошланди. Тинимсиз сўроқ-савол, турли идораларга чақирилаверганидан, бир куни ҳеч ким бехабар изсиз ғойиб бўлди.

    27 ёш эдим. Эсимда, тўнғичимни боғчага ташлаб, қайтаётганда олиб келиши керак эди. Телефон қилдим, кўтармади. Қочиб кетганини ўшанда билмагандик. Лекин кўнглим энди қайтмаслигини, икки бола билан ёлғиз қолганимни сезганди.

    Турли идоралар энди мени тинмай сўроққа чақирар, кунларим тобора чигаллашиб борарди. Кутилмаганда отам ҳам юрак хуружидан вафот этди.

    Қаттиқ тушкунликка тушиб қолганман. Яқинларим келиб мени қучоқлаб, ҳамдардлик билдирар, лекин йиғлолмасдим. Балки кетма-кет келган айрилиқ сабаб қалбимдаги туйғуларни ҳис қилолмагандирман, билмайман...

    Бироқ кўп ўтмай, ишлашимга тўғри келди. Чунки энди болаларимни боқиш учун пул топишим керак эди. Тўғри, ёрдам бера оладиган акаларим бор эди. Лекин уларнинг оиласи, ташвишлари етарлича эди. Юк бўлишни истамасдим. Иккинчи фарзандим Юсуф тўрт ойлик пайти ўқув марказида иш бошладим. Ўшанда келинлик уйимда яшардим. Овсиним боламга қараб турарди. Кейинроқ қайнонам бизга берган кўп қаватли уйга кўчиб чиқдик.

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Ажрашганимдан уялардим

    Ўзимга келиб, ажрим ҳақида ўйлашимга бир неча йиллар керак бўлган. Ажрашганимдан сўнг, буни кимгадир айтишдан уялардим. Доим болаларимни ўзим билан олиб юрардим. Шунгами, кўпчилик сезмасди.

    Вақт ўтиб тушундимки, одам қанча яширгани сайин ўзига босим қилавераркан. Атрофдагиларнинг кўз ўнгида рол ўйнашга мажбур бўларкан. Биров нотўғри ўйламаяптимикан, деган хавотир яшашга халал бераркан.

    Қанчадир йил ўтиб, болаликда сариқлигимни тан олганимдек, тақдиримни ҳам қабул қилдим. Ҳатто Facebook’да статусимни «ажрашган»га ўзгартириб қўйдим. Барчасини борича тан олгач, ҳаётим енгиллашди.

    Очиғини айтсам, турмуш қуриш асосий мақсадим бўлмаган. Болалар билан шундоқ ҳам яхши яшардим. Олдимга қўйган мақсадларим талайгина эди. Яхши пул топганим сабаб моддий томондан қийинчилик бўлмаган. Шунинг учун айрим аёллардек энди фақат бева пенсионерга тегаман ёки кимнингдир иккинчиси бўламан, деган ўйга бормаганман.

    Фарзандларимни отасиз ҳаётни тўғри қабул қилишга, усиз яшаш мумкинлигига ўргатганман. Яъни «Биз бечорамасмиз, оила аъзолар бўлмаслиги табиий ҳол. Кимнингдир бувиси ё бобоси, бошқанинг амма ё холаси, ойиси ёки дадаси йўқ», — деб чиройли тушунтирардим. Кўчада битта ўзи турган уйларни кўриб қолсак, «мана қаранглар, ҳатто кимнингдир қўшниси бўлмайди», — деб ҳазиллашардим. Болаларим ҳаммасини оддий қабул қилишди.

    Боғчада бошқаларнинг дадаси бор, нега меники йўқ, деб йиғлаб келмасмикин деган қўрқувим ҳам йўқ эмасди. Алҳамдулиллаҳ, ундай бўлмади.

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Болаларимга яхшироқ ҳаёт бериш мақсадида Тошкентга келдим

    Боя айтганимдек, ҳар байрам олдидан тинимсиз сўроққа чақирилиш, такрор ва такрор битта саволни эшитишдан чарчагандим. Қолаверса, болаларимга яхшироқ шароит, ҳаёт бераман деган ниятда Тошкентга кўчиб келдим.

    Аввалдан инглиз тилидан дарс берганим учун энг кўп ҳақ тўлайдиган ўқув марказларига иш сўраб бордим. Чунки бу ерда мактабдаги каби болаларни ўқишга мажбурламайсиз, 09:00 дан 18:00 гача ўтиришга ҳожат йўқ.

    Кўп ўтмай «Cambridge» ўқув марказида иш бошладим. Бир ҳафтадан кейин асосий ўқитувчига айландим. Вазифам — дарс ўтиш ва янги келган ўқитувчилардан интервью олиш эди. Яна бошқаларнинг дарсига кириб, ўқитувчининг услуб-маҳоратини таҳлил қилардим.

    Яхши даромад қилиш билан бирга болаларимга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлардим. Аллоҳ ҳам ниятимга ярашасини берди. Кам ишлаб, кўп маош олардим.

    Катта ўғлим Мустафо биринчи синфни тугатган, Юсуф эса 6 ёш эди. Боғчага жойлаш қийин деб, уни ҳам мактабга бергандим. Ўша пайтда онам ҳам биз билан яшарди. Фақат дарсим бор пайтлари бир-икки соатга ишга борар, қолган вақтимни оилам билан ўтказардим.

    Ўзимдан кичик йигит билан оила қураман деб ўйламагандим

    Иккинчи марта оила қуриш масаласига келсак, турмуш ўртоғим билан қариндош эдик. Андижонда камчилик миллатлардан бўлганимиз учун оилавий йиғинларга узоқ-яқин қариндошлар ҳам келарди. Бир куни Рамазонда ифторлик пайти турмуш ўртоғим билан суҳбатлашиб қолгандик.

    Ўшанда Андижонда яшардим. Асосий ишимдан бўшагач, вилоят бўйлаб гул етказиб бериш хизматини йўлга қўйгандим. Ифторлик пайти турмуш ўртоғимга шу ишим ҳақида сўзлаб берганман. Кейин Facebook’да дўстлашдик. Ишларимни кўпроқ одамлар кўрсин, деб «лайк» қўйдирардим. У ҳам постларимни улашарди. Шу тарзда муносабатларимиз давом этди. Лекин ҳеч қачон бу инсоннинг рафиқаси бўламан, деб ўйламагандим.

    Орадан йиллар ўтди. Бир куни у оила қуриш таклифини берди. Ақлимга сиғдиролмадим. У ёш, ўқимишли, ҳали оила қурмаган, мен эса ажрашган ва икки фарзанднинг онаси эдим. Қолаверса, ёшим ҳам каттароқ эди. Рози бўлмадим. Чунки мен учун бошқаларнинг ҳам розилиги муҳим эди. Табиийки, онам ҳам қаттиқ қаршилик қилди. Ўғилларим эса аксинча.

    Саккиз яшар фарзандим кечаси туриб, онам рози бўлсин, деб Аллоҳдан сўраган экан. Ҳатто онамнинг олдига бориб, «Сиз дадасизлик қанчалик қийинлигини билмайсиз» деб кўндирмоқчи бўлган. Ўзи бу ҳақда йиғлаб айтиб берган. Ўшанда қанча меҳр бермай, болаларга барибир ота кераклигини тушунганман.

    Шундан кейин турмуш қуришга рози бўлдим. Чунки шаръий жиҳатдан ҳам ўзим қарор қилишга ҳаққим бор эди. Акам келиб, турмуш ўртоғимга «Оила қуришдан мақсад нима?» деб сўроққа тутганида, эрим: «Бошқалар ёки сиз нима мақсадда оила қурган бўлсангиз, бизнинг ҳам ният шу», деб жавоб берган экан. Акам индамай ортига қайтиб кетган.

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Тўйимиз бўлди. Аммо бошида кўпчилик оиламизга жиддий қарамади. Барибир, охиригача бормайди, дейишди.

    Турмуш ўртоғимдан ёшим катталиги учун тўйдан кейин негадир ўзимга нисбатан ишончим сал пасайди. Ичимда турли хавотирлар бор эди. Хўжайиним билан бу ҳақда гаплашишга қарор қилдим. Чунки бу ичимдаги ҳислар билан яшай олмасдим. Хавотир, шубҳа одамни қанчалар қийнашини жуда яхши билардим. Қолаверса, кўринишим, гўзаллигим мени ҳурмат қилиш, кимдир ёқтиришига ягона сабаб деб ўйламайман, бундай бўлишини хоҳламайман ҳам. У киши эса мени «мен» эканим учун танлаганини айтди. Тақдирим ва болаларимни ҳам. Суҳбатдан кейин ҳаммаси жой-жойига тушди.

    Эрини бошқарган аёл ҳеч қачон бахтли бўлмайди

    Етти йил ёлғиз аёл бўлиш, жамики масъулиятни елкага олиб яшаш осон эмас. Табиий равишда кучли аёлга айланиб кетгандим. Ҳамма нарсани назоратимда ушлашга уринардим. Турмушга чиққач, аксар масалаларда масъулиятни эримга топширдим. Ишим, машғулотим бўлишидан қатъи назар, ундан рухсат сўрайман.

    Тўйдан олдин ўқув марказидаги бошқарув вазифамдан кетдим. Раҳбарлик оиламга, шахсиятимга таъсир қилишини хоҳламадим. Эътибор берсангиз, мактабда директор бўлиб ишлаган аёллар, уйда ҳам бошлиқ бўлиб қолади. Бу менинг шахсий фикрим. Битта ролни ҳамма жойда ўзи билмаган ҳолда ўйнайди.

    Кимнидир бошқариш, назорат қилиш аёл табиатига мос эмас. У бу билан бахтли бўлолмайди. Қисқаси, кучли, ҳамма муаммони ўзи ҳал қиладиган аёлдан итоаткор рафиқага айландим. Шукр, унинг борлиги ҳаётимда кўп нарсани ўзгартирди. Сакина олиб келди. Касбда, руҳан ўсишимга сабаб бўлди.

    Оилада бор масъулият унинг бўйнида. Ўқишим тугамайди. Бирини тугатсам, яна бошқасига кираман. У ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Мендан идеал бекаликни талаб қилмайди. Овқат қилишга улгуролмасам, кўчадан нимадир буюртирамиз. Уй ишларида кўмаклашади. Шундай пайтлари эримнинг ёрдамини янада яхшироқ сезаман.

    Тўғри жуфт танлаш муҳимлигини иккинчи турмушимда тушундим. Жуфт сизнинг ривожланишингиз ёки орқага кетишингга сабабчи бўлиши мумкин экан.

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Болаларим қизғанмасмикин, деб хавотирланардим

    Турмуш ўртоғим болаларни борича қабул қилган. Ўғилларим ҳам уни жуда яхши кўради. Каттам мусобақада ғолиб бўлса, дипломига янги отасининг фамилиясини ёздириб келади. Баъзида дадамнинг фамилиясига ўтайлик, дейди. Болалар дадасининг бир бўлаги бўлишни хоҳлашади.

    Албатта, уйимизда ҳеч ким бир-бирига бақирмайди, ҳамма «раҳмат», «марҳамат» деб гаплашади, демоқчимасман. Тан оламан, оиламизда ҳар бир турмушда бўладиган турли келишмовчиликлар учраб туради. Муҳими, вақтида ҳал қилиб олиш.

    2019 йили учинчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Рости, янги меҳмон икки боламга қандай таъсир қиларкан, деб чўчидим. Шунда психологияни ўқиганим катта фойда берди.

    Қорнимдалигидаёқ унинг номидан ўғилларим билан гаплашишни бошладим. Масалан, ҳар куни акаларим қалайсизлар, менга мактабинглар, кўчалар ҳақида айтиб беринглар деб гапирардим. Уларга жуда кулгили туйиларди. Лекин бола психологияси шунақаки, у эшитган нарсасини бор деб тасаввур қилади. Вадуд туғилганда, улар узоқ кутган дўстларини кўргандек қувонишди.

    Яна улар онам укамизга кўпроқ ғамхўрлик қиляпти, деган фикрга бормаслиги учун оилавий альбомни тез-тез кўрсатардим ва чақалоқлик пайтлари ҳақида гапирардим.

    Яъни улар ҳам гўдаклигида қорни очгани, памперси тўлганини билмагани, мен ҳам доим уларнинг ёнида бўлганим, Вадуд ҳам ҳозир шундай босқичдалигини, унга кўпроқ ғамхўрлик қилишим кераклигини тушунтирардим.

    Фарзандларим укасини яхши кўради. Вадуд ҳам акалари билан бирга ўйнашни, уларнинг ёнида бўлишни хоҳлайди. Масалан, «Вадуд, сен мени асалиммисан?» десам, «йўқ» дейди. Дадаси сўраса «йўқ», лекин акалари сўраса «ҳа» дейди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Зулмга сабр қилинмайди

    Оилавий психологияни ўрганиб, агар турмуш ўртоқ ақлан соғлом бўлса, ҳар қандай оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тушундим. Агар зўравонлик касаллик даражасига етса, унинг олдидан кетиш керак, тамом.

    Facebook’да бир аёлнинг эри бошқа аёллар билан учрашиб юргани, аёли эса чидаб, сабр қилгани ҳақида ўқигандим. Эри мазах қилиб устидан кулса ҳам яна чидаган. Охири, аёлнинг руҳий босимлардан сабри тугаб, боласининг олдида эрини чопиб ташлаган.

    Ҳамма эрни айблаган, лекин бу ерда аёлнинг ҳам ҳиссаси бор. Инсон ўзига ёқмаган нарсани айтиши керак. Муаммога чидаш кўпчиликнинг назарида «сабр» дейилади. Лекин диний жиҳатдан олиб қарасак, бу сабр эмас. Зулмга сабр қилинмайди. Муаммога кўниш унинг катталашишига олиб келади.

    Масалан, эр аёлининг устидан кулди, буни билдириб қўйиши керак. Албатта, фақат уруш, жанжал билан эмас, ҳеч йўқ, ёқмаганини қовоғини олиб бўлса-да кўрсатиши керак. Аёл қанча гап эшитса-ю, сал ўтиб ҳеч нарса бўлмагандек кулиб гапириб кетса, эркак ҳам «бунга бўлавераркан» деб зулмини ошираверади.

    Аёл калтак еганда, у билан бунақа қилиш мумкинмаслигини кўрсатиши керак. Тўғри, айрим эркакларда аёлини калтаклаш одат, то ўзи хоҳламагунича, биров унинг феълини бунга ўзгартира олмайди. Баъзида аёллар ҳам эрнинг жаҳли чиққанда ундан узоқ туриши, ё ғазабини қўзғатадиган гапни айтмаслиги керак. Бу ўзининг ҳимояси учун энг мақбул чора.

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Фото: Розалия Габдулҳақованинг шахсий архивидан

    Ажрашганини айтишдан уялмаслик керак

    Ажрашган аёлларга биринчи тавсиям: тақдирини тўғри қабул қилиш керак. Ажрашиш ҳаммаси тугади дегани эмас. Эркак бахтли ёки бахтсиз бўлиш учун ягона сабаб ҳам эмас. Аёл  бечорамаслигини, ҳаракат қилса, қўлидан кўп иш келишини англаса, у шундоқ ҳам бахтли бўла олади.

    Айрим аёллар ажрашганини айтишга уялади, яширади. Энди менга ким уйланарди ёки бирор ёши каттароққа тегаман, кимгадир иккинчи бўламан, деган ўйлар ўтади. Гоҳида кимдандир умидвор бўлади. Ўз устида ишлаган, мақсадлари томон юрган аёл тақдир йўлларида, албатта, ўзи истаган ҳамроҳини топа олади.

    Айрим турмуши бузилган аёллар жинсий алоқа тўхтаганидан асабий бўлиб қолганман, деб ўйлайди ва ҳаётини янаям қийинлаштиради. Тўғри, турмуш ўртоқ билан яшаш кишининг стрессини камайтириш услубларидан бири. Аммо бу ягона усул эмас. Аёллар дам олишни, ўз эҳтиёжларини тинглашни билишлари керак. Масалан, табиат қўйнига сайрга чиқиш, магний билан ванна қабул қилиб ҳам тинчланиш мумкин. Шунчаки фарзандлари билан вақт ўтказиш, уларни қучоқлаш, ўпиш ҳам самарали.

    Афсуски, айримлар ажримдан сўнг собиқ турмуш ўртоғига зўрлигини исботламоқчи бўлиб, четга ишлагани кетади. Кўп ҳолларда шароит сабаб боласини ҳам ташлаб кетади. Ўзи учун эмас бошқалар учун яшашни бошлайди.

    Бир ўқувчим бўларди. Дарсда жуда хафа ўтирди. Нима бўлди, деб сўраганимда у: «Бугун дадам уйланди, ойим Россияга ишлагани кетди», деди. Ота-онанинг қарори сабаб ҳали руҳан, жисмонан улғаймаган бола ўртада жабр тортган.

    Яна бошқа ҳолатда ажримдан кейин эр-хотин ўртасидаги алоқа узилади. Икки тараф ҳам боладан ўч олиш учун фойдаланади. Аёл эрини ёмонлаб, унга ўхшамагин, деб уришади. Бола эса руҳан синади. Иложи борича, ҳамма нарсани очиқ тушунтириб, «биз келишолмадик, отанг сени яхши кўради», деб ўргатиш керак.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Яна бир маслаҳат. Ҳозир аёлларнинг жуда кўп қисми мустақил бўлишни, ишлашни, пул топишни хоҳлаяпти. Аёлнинг ўз қизиқиши, севимли иши, шахсий маблағи бўлиши жуда яхши, лекин бу масаланинг ҳам бошқа жиҳатлари бор.

    Энг аввало, ишлаш учун қўйилган мақсад фақат пул бўлмаслиги керак. Ҳатто пул учун қиладиган ишимиз ўзимизга ёқадиган бўлсин. Шунда малолланмай, маза қилиб ишлаймиз, натижа ҳам аъло бўлади. Ундан ташқари, аёл ҳаёти фақат ишидан иборат бўлиб қолмаслигини таъкидлаган бўлардим.

    Ҳар бир аёл бахтли бўлиши учун оналик вазифаларини, ўзига ғамхўрлик қилишни, ҳоббилари, дўстлари, аёллик имкониятини унутмаслиги керак деб ўйлайман. Агар йўналишларидан бирига оғиб кетса, масалан, фақат ишласа, бу вазифа тугаганида қаттиқ тушкунликка тушиб қолади.

    Ҳар доим ниманидир тўғрилаш имкони бор

    Ҳаётимдан жуда мамнунман, шукр. Баъзан ишга чалғиб, фарзандларимга етарли эътибор бермаяпман, деб кўнглим ғаш бўлади. Буни тезда тўғрилашга ҳаракат қиламан. Чунки доимо ниманидир яхшилаш, тўғрилаш мумкин.

    Келажак учун режаларим кўп. Касбим орқали аёллар, болалар ҳаётини яхши тарафга ўзгартириш учун ҳаракат қилмоқчиман. Она сифатида бахтли, ўзига ишонган, синовлар зарбига синмаган болаларни тарбияламоқчиман. Аёл, жуфт сифатида ўзим ва турмуш ўртоғим фароғатда яшашини хоҳлайман. Энг асосийси, бу ҳаракатлар давомида ўзимни, ўз танамни, руҳимни унутмоқчи эмасман.

    Мавзуга доир: 

    • Қизларга мактуб»: Ажрашган аёллар иккинчи «сорт» эмас
    • «Қизларга мактуб»: Аёл киши жанжал ва тўполон билан бирор нимага эришолмайди
    • «Қизларга мактуб»: Ажрашиш фожиа эмас, аммо...

    Лойиҳада иштирок этишни истаган аёллар Telegram’даги @daryo_muxbiri’га мурожаат қилишлари мумкин.

    07.03.2022, 14:10   Изоҳ (0)   97339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55

    Netflix ўзининг илк кўнгилочар марказларини очади

    Кино | 21 июн, 15:45

    Фарғонада 5,6 млрд сўмлик газни “ўғирлаган” газ таъминот корхонаси мансабдорларига суд ҳукми эълон қилинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 15:30

    Мария Антуанетта қизининг пушти бриллианти 14 млн долларга сотилди

    Лайфстайл | 21 июн, 15:15

    “Сизда қурол борми, бизда ҳам бор” — АҚШда қора танлилар ҳуқуқлари учун курашган “Қора пантералар”

    Дунё | 21 июн, 15:05

    Уй юмушлари сабабли Instagram’да 2 та обуначисини йўқотган ҳиндистонлик аёл эрини полицияга берди

    Дунё | 21 июн, 14:50

    Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 14:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.