Фарғонада аёл икки нафар қизи билан Катта Фарғона каналига чўкиб кетган. Қизлардан бирининг жасади топилган, она ва унинг иккинчи қизини қидириш ишлари давом этмоқда, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Риштон тумани «Зоҳидон» маҳалла фуқаролар йиғини Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёл ва унинг икки нафар қизи яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Шу куни аёлнинг кичик қизи Х.Ш.нинг жасади Катта Фарғона каналининг Боғдод тумани «Ирғоли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган. 2022 йилнинг 22 февраль кунидан буён Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Катта Фарғона каналида она ва болани қидириш ишлари давом эттирилмоқда.
Қидирув ишлари Катта Фарғона каналининг Риштон туманидан Ўзбекистон туманининг Нурсих қишлоғигача бўлган қисмида олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)