Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 4 март, жума куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 890 сўмга сотиб олишни, 10 955 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд 22 февраль куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 945 сўмга чиққан.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Даврбанк»: сотиб олиш — 10 870 сўм, сотиш — 10 955 сўм.
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 895 сўм, сотиш — 10 955 сўм;
- «Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 880 сўм, сотиш — 10 950 сўм;
- «Туронбанк»: сотиб олиш — 10 875 сўм, сотиш — 10 945 сўм;
- «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 955 сўм;
- «Капиталбанк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 950 сўм.
Изоҳ (0)