Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, жойларда пахта-тўқимачилик, пиллачилик ва жунчилик кластерлари иштирокида университетнинг ҳар бир вилоятда техникумлари очилади.

«Мана кеча Янгиҳаётга янги корхонага бордик. Раҳбаридан сени энг қийнаётган нарса нима, десам кадр қийнаяпти, деди. Энг зўр технология турибди. Ким ишлаяпти десам, Туркиядаги вакиллик, деди. Неча пул ойлик оляпти, дедим, бир ойга 5-10 минг беряпман, деди. Шуни ҳозир ўзимиз пул бериб ўқитиб олайлик мутахассисларни», — деган президент.

Йиғилишда, шунингдек, тадбиркор аёллар улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга етказиш бўйича «Бизнес аёллар» дастури қабул қилиниши маълум қилинган. Дастур ижросига жами 8 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, 2022—2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади. Айни пайтда аёллар улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади. Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

Янги ўқув йилидан магистратурада ўқиётган қизларнинг контракти бюджетдан тўлиқ қоплаб берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)