• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бэтмен», «Афсонавий махлуқлар» ёхуд «Морбиус» — Голливуд фильмларисиз қолган Россия

    Россия ва Украина ўртасида кечаётган оғир сиёсий вазият медиа ва кино соҳасига ҳам сезиларли таъсир қилди. Жумладан, Netflix рус ижодкорлари томонидан тақдим этилган барча лойиҳалар устида ишларни тўхтатди. Бундан ташқари, The Walt Disney Company, Warner Bros, Sony Pictures ва Universal Pictures каби йирик кинокомпаниялар Россияда ўтказилиши кутилаётган премьераларни бекор қилди. «Дарё» шулар ҳақида сўз юритади.

    «Қизариб кетяпман« мультфильмидан кадр

    «Қизариб кетяпман« мультфильмидан кадр
    Фото: Walt Disney studio motion pictures / Courtesy Everett collection

    Хабарларга кўра, Netflix стриминг платформаси бош ролда Светлана Ходченкова иштирок этган «Анна К» сериали, Александр Петров иштирокидаги яна бир сериал, Юра Борисов қатнашган «Арзирли ҳеч нима» («Ничего особенного») ва Даря Жукнинг «Бироқ» («Зато») криминал триллери ва бошқа лойиҳалар намойишини бекор қилган.

    Аввалроқ платформа Россиянинг «Биринчи канал», «НТВ», «Спас» ва бошқа марказий телеканаллари трансляциясидан ҳам бош тортганди. 2021 йил декабрь ойида 100 мингдан ортиқ россиялик фойдаланувчи Netflix’га обуна бўлгач, Роскомнадзор ушбу платформани аудиовизуал реестрга қўшган ва Россия қонунчилигига мувофиқ унга Россия телеканалларини кўрсатиш мажбуриятини юклаган. Лекин, расмий баёнотга кўра, Netflix бу талабни бажариш ниятида эмас.

    Биринчи бўлиб Disney студияси Россияга прокатни бекор қилди. 10 март куни Pixar’нинг «Қизариб кетяпман» (I’m blushing) мультфильми премьераси ўтказилиши кутилаётганди.

    5 майда Marvel’нинг «Доктор Стренж телбалик мултидунёсида» (Doctor Strange in the multiverse of madness) блокбастери, 16 июнда эса Базз Лайтер ҳақидаги «Ўйинчоқлар ҳикояси» номли spin-off Россия катта экранларига узатилиши керак эди. Лекин бу премьералар тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

    Disney’дан сўнг Warner студияси ўз ишларини Россия ҳудудида намойиш қилишдан бош тортди. 3 март куни йилнинг энг кутилган фильмларидан бири — Мэтт Ривзнинг Роберт Паттинсон иштирокидаги «Бэтмен» фильми прокатга чиқиши режалаштирилганди. Бошқа премьераларни бекор қилиш ҳақида ҳозирча гап йўқ. Бироқ апрель ойида машҳур «Афсонавий махлуқлар» (Fantastic beasts) фараншизасининг учинчи қисми чиқиши кутилаётганди. Олдинги икки қисм Россияда 20 миллион доллардан ортиқроқ маблағ йиғган.

    Warner ўз баёнотида шундай дейди:

    Биз вазиятни кузатишда давом этамиз ва фожиа тез орада тинч йўл билан ҳал қилинишини кутамиз.
    Sony ҳам март охирига мўлжалланган, Жаред Лет0 иштирокидаги «Морбиус» картинасини Россия прокатларига чиқармаслик ҳақида маълум қилди. Компания баёнотида бошқа кечиктиришлар ҳақида (ҳозирча) гапирилмаган.

    Universal ва Paramount ҳам, ўз навбатида, режалаштирган премьераларни кейинга сурган. Universal томонидан 24 март кунга режалаштирилган «Ёмон йигитлар» (The bad guys) мультфильми ва Майкл Бейнинг 7 апрелга мўлжалланган «Тез ёрдам» (Ambulance) фильми энди Россияда томошабинлар эътиборига ҳавола этилмайди.

    Hollywoodreporter хабарига кўра, Америка ва унинг иттифоқчилари Россияни ўз контентидан маҳрум қилиш ниятида. Бу фақат сиёсат билан боғлиқ эмас. Студиялар Россиянинг глобал SWIFT банк тизимидан узилиши муносабати билан шундай қилиши мумкин (ва бу ҳаракат аллақачон бошланди). SWIFT бўлмаса, студиялар Россия дистрибюторларидан пул олиши жуда қийинлашиб кетади. Хорижга валюта олиб чиқишга ҳам вақтинчалик чеклов қўйилган. Бундан келиб чиқадики, барча Ғарб фильмлари яқин келажакда Россия кинотеатрларидан ғойиб бўлиши мумкин.

    Бу йўқотиш бутун рэпертуарнинг, тахминан, 80 фоизини ташкил қилади. Премьералар бекор қилиниши фонида россияликлар янги рус фильмларини белгиланган санадан олдинроқ чиқаришни ва эскиларини такроран намойиш қилишни режалаштирмоқда.

    «Централ партнёршип» дистрибютори 3 мартдан 5 мартгача Милош Бикович ва Кристина Асмус иштирокидаги «Турмуш қурмоқчиман» комедияси («Хочу замуж») премьерасини ўтказмоқчи. Россия кинопрокатини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Қарол» («Холоп», 2019), «Юқорига ҳаракат» («Движение вверх», 2017) ва «Дада» («Батя», 2021) картиналари экранга қайтарилган.

    02.03.2022, 20:57   Изоҳ (0)   17047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.