Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Apple компанияси мамлакатнинг Украинага бостириб кириши ортидан Россияда iPhone ва унинг бошқа юқори баҳоланган технологик маҳсулотларини сотишни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Қайд этилишича, Apple RT News ва Sputnik News иловаларини Россиядан ташқаридаги App Store дўконларидан олиб ташлайди

Биз Россиянинг Украинага бостириб киришидан қаттиқ хавотирдамиз ва гуманитар саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз, — дейилади Apple баёнотида.
Бу каби воқеа Apple компаниясида биринчи марта содир бўлмаяпти. Ўтган йили иқтисодий инқироз ва валюта курсидаги ўзгаришлар туфайли Туркиядаги сотувлар қисқа муддатга тўхтатилган эди. Аммо бу дунёдаги энг қиммат компания томонидан камдан-кам учрайдиган қадам бўлиб, тахминан 145 миллион кишилик халқни янада дунёдан узиб қўймоқда.

Бошқа бир нечта компаниялар каби Apple акциялари ҳам тушиб кетди. Бир кунлик акциялар нархи 1,2 фоизга пасайиб, 163,20 долларни ташкил қилмоқда.

Компания сўнгги кунларда Россияда Apple Pay хизмати ва бошқа онлайн таклифларини чеклашни бошлади.

Аввалроқ Boeing Россия авиакомпанияларига эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатишни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк