• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «2 минг киши кўзим олдида ўлди». Украинадан қайтган ўзбекистонликлар кўрганларини сўзлаб берди

    24 февралдан буён Россия ва Украина ўртасида уруш кетмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган жойлардан кўплаб давлатлар ўз фуқароларини эвакуация қилишга киришган. Жумладан, Ўзбекистон ҳам.

    28 февраль куни соат 23:00да Украинадан Польшага эвакуация қилинган 251 нафар ўзбекистонлик Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. «Дарё» мухбири аэропортда бўлиб, Украинадан келган фуқаролар билан суҳбатлашди.

    Украинадан келган ўзбекистонлик Эгамберди Темуров портлашларга гувоҳ бўлганини, кўзи олдида минглаб инсонлар вафот этганини айтиб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Кўзимнинг олдида 2 минг аскар ҳалок бўлди. Уларни кўриб йиғладим. Ҳаммаси даҳшатли эди. Қаттиқ қўрқдим. Киевда ҳайдовчилик қилаётгандим. Машинамдан 500 метр узоқликдаги ҳарбий бўлинма бирданига портлаб кетди. Агар ўша ерда бўлсам, мен ҳам тирик қолмасдим. Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Украина ва Польшадаги элчихоналаримиз бизга беминнат хизмат қилишди. Ҳаммаларидан миннатдормиз», — деди у.

    Яна бир йўловчи Шерзод Бойназаров ҳам урушга гувоҳ бўлганини таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Киевда биздан 15 километр узоқликда бомба портлади. Қаттиқ қўрқдик, ҳаяжон босди. Уруш бўлди, отишма бўлди. Ўлганларни ҳам кўрдим. 5 кун ухламадик, жуда ҳолдан тойганмиз», — дейди Украинадаги воқеалар гувоҳи.

    Польша орқали Ўзбекистонга келган Баҳром Жабборов чегарадаги қийинчилик ҳақида гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Чегарада жуда қийналдик. 2 суткалар ухламадик. Биз Польшага қараб йўлга чиққанимиздан 1 сутка ўтиб, Киевда қолиб кетган бошқа шерикларимиз билан телефон орқали боғландик. Улар шаҳардан чиқа олишмабди. ‘Руслар қамал қилиб олишди’, дейишди», – деди у.

    Аввалроқ, 27 февраль куни Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг 600 дан зиёди Польша чегарасига етказилгани хабар қилинганди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилганди.

    Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабарига кўра, 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да 90 дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан «Краковец» назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққан.

    Кейинроқ элчихона мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳақида қўшимча маълумот берди. Унда айтилишича, чегарани кесиб ўтиш узоқ вақт олади, биринчи гуруҳ учун бу жараён 14 соат давом этган.

    Элчихона, шунингдек, мамлакатни тарк этиш учун Молдовага кетмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди. Элчихона хавфсизлик тамойилидан келиб чиқиб, фуқаролар учун Молдовага бориш осонроқ бўлса, ушбу вариантни кўриб чиқишлари лозим эканини билдирган.

    01.03.2022, 02:52   Изоҳ (0)   118014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Украина элчихонасига ташриф буюрган Польша элчиси, кўмир ёрдамида чизилган портрет, баҳорни қарши олаётган Ўзбекистон. 28 февраль суратлари

    01.03.2022, 00:04

    Андижон вилоятида 2022 йилда иккита хусусий олий таълим муассасаси ташкил этилади

    28.02.2022, 23:57

    Видео: Қамчиқ довонида ёғаётган қор

    28.02.2022, 23:39

    Андижонда дрон учирган 54 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    28.02.2022, 23:24

    Украинадан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтди

    28.02.2022, 23:06

    Туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

    28.02.2022, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    Лайфстайл | 26 июн, 19:50

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 19:45

    Сурия Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун воситачилар орқали ҳаракат қилмоқда

    Дунё | 26 июн, 19:40

    Нега эркаклар кийимидаги тугмалар чапдан ўнгга, аёлларникида эса аксинча — ўнгдан чапга қадалади?

    Мода | 26 июн, 19:31

    Трамп “Америка овози”ни йўқ қилишга чақирди

    Дунё | 26 июн, 19:20

    Расман: Роналду билан “Ан-Насср” янги шартнома имзолади

    Спорт | 26 июн, 19:08

    “Мен ревизор бўлиб ишлаганман, қаматиш қўлимдан келади деган” ҳокимлик биносидан ўлиги чиққан раис воқеаси

    Ўзбекистон | 26 июн, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.