Швейцариянинг Ньон шаҳрида 25 февраль, жума куни Европа Лигаси мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланди.
Европа Лигаси гуруҳ босқичида биринчи ўринни олган жамоалар биринчи саватчадан жой олган бўлса, ўтиш ўйинлари ғолиблари иккинчи саватчага жойлаштирилган эди.
Ўтиш ўйинларида «Боруссия Д»ни мағлуб этган «Рейнжерс» «Црвена Звезда» билан баҳс олиб борса, «Лейпциг» Доменико Тедесконинг собиқ жамоаси «Спартак» билан куч синашади. «Барселона» эса Туркиянинг «Галатасарой»ини синовдан ўтказади.
1/8 финали қуръаси қуйидагича кўриниш олди:
- «Рейнжерс» (Шотландия) — «Црвена Звезда» (Сербия)
- «Брага» (Португалия) — «Монако» (Франция)
- «Порту» (Португалия) —«Лион» (Франция)
- «Аталанта» (Италия) —«Байер» (Германия)
- «Севилья» (Испания) — «Вест Ҳэм» (Англия)
- «Барселона» (Испания) — «Галатасарой» (Туркия)
- «Лейпциг» (Германия) — «Спартак Москва» (Россия)
- «Бетис» (Испания) — «Айнтрахт» (Германия)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)