• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    AgroInsurance Conference 2022: янги агротехнологиялар, ҳосилдорликни ошириш ва қишлоқ хўжалигига инвестициялар

    Semurg Insurance компанияси 18 февраль куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида агросуғурта бўйича AgroInsurance Cоnference 2022 биринчи халқаро конференциясини ўтказди. Тадбирга таклиф этилган қишлоқ хўжалиги ва агросаноатни суғурталаш соҳасидаги халқаро экспертлар таваккалчиликларни бошқариш, халқаро инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғининг самарадорлигини ошириш каби муҳим мавзуларда фикр юритиб, тажрибалари билан бўлишишди.

    Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизидан ортиғини таъминлайди. Аграр тармоқнинг барқарор ўсиши ва ривожланиши мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналишларидан.

    БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти таҳлилига кўра, янги минг йиллик бошланиши билан аномал об-ҳаво билан боғлиқ ҳолатлар 4 баробар кўпроқ рўй бермоқда, кейинги йилларда эса Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ноқулай иқлим ҳодисалари оқибатида йирик зарар кўриб келмоқда. Аёз, кучли ёғинлар, тупроқ юзасининг қотиб қолиши натижасида қайта экиш, шамол, ёнғин, ҳароратнинг ўсиб-пасайиши, ҳосилни йиғиш даврида ортиқча намланиш шулар жумласидан.

    Ушбу муаммолар AgroInsurance Cоnference 2022 конференциясида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспертлари томонидан кенг ёритилди. Жумладан, Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази директорининг ўринбосари Шавкат Кенжабоев республикамизда сув таъминотининг жорий ҳолати тўғрисида батафсил сўзлаб берди: “Ўзбекистоннинг сув ресурслари умумий истеъмолнинг атиги 20 фоизини ташкил этади, сув танқислиги ва қурғоқчилик аграр тармоқдаги энг катта муаммолардан биридир”.

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадиқиқот институти катта илмий ходими, ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Илҳом Исомиддинов карантин зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларнинг экспортига таъсири тўғрисида муҳим маълумотлар билан бўлишди. Ўз маърузасида бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 88 турдаги зараркунанда ва 40 дан ортиқ турдаги ўсимлик касалликлари қайд этилганини таъкидлади.

    Бундай хавф-хатарларнинг аграр тармоққа катта таъсир кўрсатаётгани ва суғурта ҳимоясига оқилона ёндашувни талаб этаётгани шубҳасиз.

    Конференциянинг марказий воқеаси Ўзбекистон бозори учун янги бўлган суғурта маҳсулотининг тақдимоти бўлди. Маҳсулот ҳақида Semurg Insurance кузатув кенгаши раиси ва Challenge Group халқаро брокерлик гуруҳи бош директори Георгий Лавришев сўзлаб берди. Хусусан, маҳсулотнинг ўзига хосликлари очиб берилиб, унинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, зарарни камайтириш ва шу билан бир вақтда аграр ишлаб чиқарувчиларга ҳосилсизлик рўй берганда тўғридан-тўғри тўлов олиш имконини берувчи иккита принципиал муҳим жиҳати кўрсатиб ўтилди.

    Булар:

    Semurg Insurance’дан ҳосилни суғурталаш хизмати етказилган зарарни айнан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига қоплаб беради. Илгари бозорда молиявий таваккалчиликларни суғурталаш бўйича одатдаги полислар оммавий бўлган, лекин бундай полислар фақат банк манфаатларини ҳимоя қилади. Ҳосилни суғурталаш маҳсулоти эса бевосита аграр ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилади.

    Янги маҳсулотнинг вазифаси — ҳосилсизлик рўй берганда зарарларни қоплашгина эмас, балки аввалбошдан таваккалчиликларни камайтириш. Semurg Insurance аграр соҳа экспертларидан иборат жамоани тўплаган ва ўз мижозларига кенг қамровли маслаҳатларни таклиф этади. Тажрибали баҳоловчилар, қурғоқчилик бўйича экспертлар, тупроқшунос ва агрономлар далаларни кўздан кечиради, тупроқни, агротехнологияларни таҳлил қилади, ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларни лабораторияда ўрганади. Барча жараёнларни мақбуллаштириш бўйича батафсил тавсиялар ишлаб чиқилади. Semurg Insurance’нинг ёндашуви максимал даражадаги ҳосилдорликка эришишга қаратилган, бундан эса барча иштирокчилар манфаатдор.

    Ҳар бир қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ҳосилни йўқотиш хавфини камайтириш ва кутилмаган ҳодисалардан ҳимояланиш бўйича экспертларнинг индивидуал тавсиялари берилади.

    Бундай ёндашувнинг аҳамиятини Semurg Insurance кузатув кенгаши аъзоси Улуғбек Мирзамуҳамедов ҳам қайд этиб, суғуртанинг ушбу шакли бевосита аграр ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатли, уларнинг бизнеси ва даромадларини ҳимоя қилишини таъкидлади. Бу маҳсулот катта зарар билан бизнесни тарк этиш эмас, балки суғурта ҳодисасидан кейин тикланиб олишга ёрдам беради. Бу улкан ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, истиқболда мамлакатнинг иқтисодий ўсишига хизмат қилади ва ЯИМнинг барқарорлигини мустаҳкамлайди.

    Ўзбекистон учун ноёб бўлган бундай маҳсулот Semurg Insurance’нинг халқаро экспертлар ва қайта суғурталаш бўйича ҳамкорлар билан яқин шериклиги натижасида яратилди. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасидаги асосий шериклардан бири — Swiss Re (Швейцария) жаҳондаги энг йирик қайта суғурталаш компанияси. Ушбу компания бозорда 1863 йилдан буён фаолият юритаётган бўлиб, энг юқори ишончлилик ва мустаҳкам обрўга эга, бу эса суғурта ҳодисаси рўй берганда мижозларимизга ўз вақтида тўлов қилинишини кафолатлайди. Semurg Insurance’ни Швейцария, Германия ва Франциянинг бошқа йирик қайта суғурталовчилари — Hannover Re, Axis Re, Scor Re ҳам қўллаб-қувватламоқда. Улар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар ғўза ва кузги ғаллани ҳимоя қилиш хизматларини қамраб олган.

    Ўзбекистон бозорини қўллаб-қувватлашда агросуғуртанинг имкониятлари бу билан чекланмайди. AgroInsurance Cоnference 2022 конференциясида халқаро экспертлар ҳамда Германиянинг InsuResilience инвестиция фонди ва Суғуртани ривожлантириш форуми (IDF) вакиллари: Марсель Андриэссе (Swiss Re), Майкл Лейхи (Axis Re) ва Олена Сосенко ҳам сўзга чиқди.

    InsuResilience вакили Олено Сосенко ўз маърузасида агросуғурта бутун қишлоқ хўжалиги нафақат ғўза ва ғалла, балки боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликнинг ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Фонд Суғуртани ривожлантириш форуми (IDF) билан биргаликда бутун дунё бўйлаб, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва молиявий кўмакка муҳтож хўжаликларга инвестиция киритишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон давлат идоралари ва InsuResilience фонди иштирокида ушбу инвестицияларни Ўзбекистонга жалб қилиш устида фаол иш олиб борилмоқда. Агросуғурта ўз навбатида ушбу жараённинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, чунки халқаро инвесторлар учун кафолат тақдим этади. Боғ ва сабзавот ҳосили ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлангандагина ушбу халқаро инвестиция лойиҳаси самарали бўлади.

    Semurg Insurance мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан конференцияга таклиф этилган профессионал қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, деҳқон хўжаликлари ва кластерлар вакиллари конференцияда муҳокама қилинган мавзуларга катта қизиқиш билдирганидан мамнун. Иштирокчилар кўплаб саволлар бергани ҳам ишимиз нақадар муҳим эканини яна бир бор тасдиқлади ва аграр тармоқда суғуртани янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатди.

    Semurg Insurance юксак халқаро стандартларга таянган ҳолда агросуғурта ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббусни давом эттиради.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    25.02.2022, 12:00   Изоҳ (0)   34753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Alfraganus: тижорат биноларининг квадрат метри 14 000 000 сўмдан бошланади

    25.02.2022, 09:00

    Dream City компанияси Seoul Mun лойиҳасининг кенг кўламли қурилиш майдонига ташриф буюриш имкониятини тақдим этади

    24.02.2022, 12:00

    Нима учун қора седанани танлаш керак?

    23.02.2022, 18:00

    UzAuto Motors 2022 йилда бизга нималарни ваъда қилмоқда?

    23.02.2022, 12:00

    Тайёр таъмирланган хонадонларни узоқ муддатли ипотека кредитига харид қилинг: дастлабки тўлов 65 млн сўм

    23.02.2022, 09:00

    UzAuto Motors: 2020 йилда қолган рекорд, микрочиплар танқислиги, 2023 йил учун жаҳон прогнозлари

    22.02.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар яна тушди

    Ўзбекистон | 9 июн, 16:18

    Ўзбекистон президенти ва Словакия бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди (фото)

    Ўзбекистон | 9 июн, 16:15

    Трамп Украинага мўлжалланган 20 минг ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

    Дунё | 9 июн, 16:10

    Зиғир уруғининг фойдали томонлари ва уни қандай истеъмол қилиш яхшироқ?

    Лайфстайл | 9 июн, 15:55

    “Афғонистон бошқа давлатларнинг сув ресурсларига даъво қилмайди” — элчи

    Ўзбекистон | 9 июн, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.