Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат халқига видеомурожаат йўллади. У бундай видеоларни ҳар соатда чиқариб, тегишли ва ишончли маълумотларни етказиб туришини айтди.

«Ҳақиқатни расмий манбалардан олиш муҳим. Бугун Россия Украинага бостириб киришни бошлади. Путин Украина билан, бутун дунёдаги демократия билан уруш бошлади. У менинг давлатимни йўқ қилмоқчи. У бизнинг давлатимизни, биз қурган ва ҳаётимиз мазмуни бўлган барчасини йўқ қилмоқчи, — деди Украина президенти.
Зеленский украиналикларни ваҳимага берилмасликка чақирди:
«Мен ҳозир еримизда бўлиб турган ҳар бир украиналикка мурожаат қиляпман. Ваҳимага берилмаймиз, Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиляпмиз».
Шунингдек, у АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шольц, Европа кенгаши раҳбари Чарльз Мишел, Польша президенти Анжей Дуда ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан музокаралар ўтказганини айтди.
«Мен Путинни, Украинага ва бутун дунёга қарши урушни дарҳол тўхтатишга чақираман! Путинга қарши коалиция тузишга, зудлик билан санкциялар критишга, Украинага мудофаа ва молиявий ёрдам беришга чақираман! Ҳаво ҳудудини ёпинг! Дунё Россияни тинчликка мажбурлаши керак, — дейди Зеленский.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россияликларга мурожаатида у Кремль Украинани демилитаризация ва деназолификация қилишга интилиши, бироқ Украина ҳудудларини босиб олиш режада йўқлигини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк