• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси». Асосий маълумотлар

    Россия президенти Владимир Путин 24 февраль тонгида Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси» ва Украинадаги вазият бўйича 24 февраль соат 13:00 гача эълон қилинган барча маълумотларни «Дарё» бир саҳифага жамлади.

    Путиннинг мурожаати

    Россия президенти Владимир Путин уруш бошлангани ҳақида «Россия 24» телеканали эфирида россияликларга мурожаат билан чиқиб эълон қилган. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан таҳқирлаш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдир», деди Путин.

    «Вазият биздан қатъий ва зудлик билан чора кўришни талаб қилмоқда. Донбасс халқ республикалари ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди. Шу муносабат билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддаси 7-қисмига мувофиқ, Федерация Кенгашининг рухсати билан ва Федерал Ассамблея томонидан тасдиқланган ДХР ва ЛХР билан дўстлик ҳамда ўзаро ёрдам шартномаларига мувофиқ, мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим. Унинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирлаш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдир. Ва бунинг учун биз Украинани демилитаризация ва денасификация қилишга интиламиз. Шунингдек, тинч аҳолига, жумладан, Россия фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятларни содир этганларни ҳам жавобгарликка тортиш мақсад қилинган», — деди президент.

    Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг режаларида Украинани босиб олиш йўқ. Шу билан бирга, давлат раҳбари Украина армияси ҳарбий хизматчиларидан қуролларини ташлаб, «уйларига қайтишни» талаб қилди. Бунга амал қилганлар «уруш ҳудудини тўсиқсиз тарк этиб, оиласи бағрига қайтиши» мумкин бўлади, дейди у.

    «Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрмиз. Бу борада барча зарур қарорлар қабул қилинган. Умид қиламанки, менга қулоқ солишади», — таъкидлади Путин.

    У, шунингдек, «эҳтимолий қон тўкилиши» учун жавобгарлик Украина ҳукумати зиммасига тушишини айтди.

    «Бизнинг мамлакатимизга тўғридан-тўғри ҳужум ҳар қандай тажовузкор учун тор-мор бўлиш ва даҳшатли оқибатларга олиб келишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак», — деди Путин.

    Украинадаги вазият

    24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета ҳужумлари уюштирилди.

    «Босқин бошланди. Ҳозиргина Киев, Харков, Днепрдаги ҳарбий бошқарув марказлари, аэродромлар, ҳарбий омборларга ракета зарбалари берилди. Чегара артиллериядан ўққа тутилмоқда. Бугундан бошлаб дунёда янги геосиёсий воқелик вужудга келди. Ё Украина ва дунё янги Гитлерни ҳозироқ тўхтатади, ёки Учинчи жаҳон уруши бўлади», — деб ёзди Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко.

    Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Россия қўшинлари Харков яқинида Украина чегарасини кесиб ўтган. Шунингдек, Мариупол ва Одессага Россия десант қўшинларининг ташлангани ҳақида ҳам хабар берилган.

    Россия Мудофаа вазирлиги юқори аниқликдаги қуроллар ёрдамида Украина армиясининг ҳарбий инфратузилмаси, ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш объектлари, ҳарбий аэродром ва авиациялари ишдан чиқарилаётганини маълум қилган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Украина шаҳарларига ҳеч қандай ракета, авиация ёки артиллерия зарбалари амалга оширилмаган ҳамда «Украина аҳолисига ҳеч қандай хавф йўқ».

    Украина ҳаво ҳудуди авиапарвозлар учун ёпилди. Самолётлар Украинани айланиб ўтишни бошлади.

    Украина осмони.

    Украина осмони.
    Фото: Fligtrader 24

    Шунингдек, Россия жанубидаги 12 та аэропорт ҳам 2 мартга қадар ёпилди.

    Намангандан Краснодарга учган Uzbekistan Airways самолёти Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан вилоятга мажбурий қайтарилди. Аммо ёнилғи етарли бўлмагани боис самолёт Урганчга қўндирилди. Шунингдек, Тошкентдан Киевга учган Sky Up Airlines авиакомпаниясининг рейси Молдовага йўналтирилди.

    Uzbekistan Airways 27 февраль ва 2 март куни Киевга режалаштирилган парвозларни бекор қилди.

    Украина президенти Владимир Зеленский бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилди.

    Тонгда Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланишини эълон қилди. Россия бизнинг ҳарбий инфраструктура ва ҳарбийларимизга зарба берди. Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлаш овозлари эшитилди. Биз бутун Украина ҳудуди бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий этяпмиз.

    Бугун сиздан фақат хотиржамлик зарур, имкон қадар уйда қолинг. Биз ишлаяпмиз, армия ишлаяпти, бутун хавфсизлик сектори ва мудофаа ишламоқда. Мен, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши, вазирлар маҳкамаси доимо сиз билан алоқада бўламиз. Тез орада яна алоқага чиқаман.

    Хавотирга тушманг, биз кучлимиз, биз барчани енгамиз. Чунки биз — Украинамиз. Украинага шарафлар бўлсин.

    Киевликлар шаҳарни автомобилларда тарк эта бошлади. Шаҳар бўйлаб тирбандликлар вужудга келди.

    Киевдаги тирбандликлар.

    Киевдаги тирбандликлар.
    Фото: Telegram

    Заправкаларда ҳам узун навбатлар юзага келди.

    Киев мэри Виталий Кличко ҳам фуқароларни уйда қолишга ҳамда ҳужжатлар ва зарур буюмлар солинган сумкани тайёрлаб қўйишга чақирди.

    Бироз ўтиб Киевда ҳаво тревогаси сиренаси янгради.

    Метролар бомба ҳужумидан ҳимоя иншоотларига айлантирилди, одамлар метрода яширинишни бошлади. Киев ва Харков метросига кириш бепул қилиб қўйилди.

    Киев метроси.

    Киев метроси.
    Фото: AFP

    ДХР ва ЛХР Донбассдаги Украина қўшинларининг позицияларига қарши ҳужум бошлади. Бироз ўтиб ЛХР Луганскдан 30 километр узоқликда жойлашган ва Киев назорати остидаги Счасте шаҳрини эгаллаб олгани ҳақида хабар тарқалганди. Аммо Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко бу хабарларни фейк деб атади.

    Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари ишдан чиқарилгани, Украина чегара хизмати ҳарбий хизматчилари Россия бўлинмаларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаётганини маълум қилган.

    Украина Россия ҳарбий самолётини уриб туширганини маълум қилганди, бироқ Россия тарафи бу хабарларни рад этди.

    Украина чегара хизмати Россия қўшинлари Чернигов, Харков ва Луганск вилоятлари чегарасидан ўтаётганини маълум қилди. Шунингдек, Мариупол ва Одессага Россия десант қўшинларининг ташлангани ҳақида ҳам хабар берилган.

    Украина томони отишмалар оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, 9 киши яраланганини маълум қилди.

    Владимир Зеленский ҳар соатда аҳолига мурожаат билан чиқишини эълон қилди. Зеленский АҚШ президенти ва бошқа дунё етакчилари билан гаплашганини айтди ҳамда «антипутин иттифоқи» тузишга чақирди.

    Ўзбекистон элчихонасининг мурожаати

    Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

    «Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

    Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

    Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.

    Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз.

    Дунёнинг муносабати

    АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Донбассдаги ҳарбий операцияларига «ҳамжиҳатликда ва қатъий жавоб қайтаришини» ваъда қилди.

    «Бугун бутун дунёнинг дуоси Россия қуролли кучларининг сабабсиз ва асоссиз ҳужумидан азият чекаётган Украина халқи билан. Президент Путин қасддан ҳалокат ва азоб-уқубатларга олиб келадиган урушни танлади. Ушбу ҳужумлар олиб келадиган ўлим ва вайроналар учун фақат Россия жавобгар бўлади, АҚШ, унинг иттифоқчилари ҳамда шериклари ҳамжиҳатликда ва қатъий усулда жавоб қайтаради. Дунё Россияни жавобгарликкар тортади», — деди Байден.

    Яқин вақтлар ичида Байден G7 етакчилари билан учрашув ўтказишга ваъда берган. Шундан сўнг, у Америка халқига мурожаат билан чиқиб, «ҳарбий тажовуз учун Россияга қўйиладиган кейинги оқибатларни эълон қилади».

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россияни қўшинларни қайтаришга ва «аср бошидан буён Европадаги энг ёмон уруш» рўй беришининг олдини олишга чақирди.

    НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг махсус операциясини «Халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши» деб атади ҳамда Россияни ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

    Норвегия ҳамда Буюк Британия Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясини қоралади. «Биз Украина томонидамиз ва шерикларимиз билан учбу даҳшатли тажовуз актига чора кўриш бўйича ишларни бошлаймиз», — деди Британия бош вазири Лиз Трасс.

    24.02.2022, 13:13   Изоҳ (0)   123066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларига зарба берилганини маълум қилди

    24.02.2022, 12:24

    Норвегия Путиннинг Донбассда операциялар бошлаш қарорини асоссиз деб атади. Британия Украинага ҳужумни қоралади

    24.02.2022, 11:36

    ДХР ва ЛХР Донбассдаги Украина қўшинларининг позицияларига қарши ҳужум бошлади

    24.02.2022, 11:20

    Россия Мудофаа вазирлиги «Украина ҳарбий инфратузилмаси ишдан чиқарилаётганини» эълон қилди

    24.02.2022, 11:05

    Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинади

    24.02.2022, 10:35

    Киев ва Харковга ракета зарбалари берилди (видео)

    24.02.2022, 09:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 9 май, 11:16

    Иккита вилоятда жами 411 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:35

    Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:07

    Ўзбекистонда 10 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 09:56

    Остон Ўруновнинг голи “Персеполис”га ғалаба олиб келди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:58

    Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 08:44

    Европа Лигаси. Англиянинг икки клуби финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.