Сергели туманидан Қўйлиқ даҳасига ТҲАЙ орқали олиб борувчи кўприк 25 февралдан реконструкция қилиниши сабабли ҳар икки йўналиш автомобиллар қатнови учун ёпилади.
Транспорт воситаларининг ҳаракатланиши янги, Қипчоқ кўчасига олиб борувчи Сергели–Қўйлиқ йўл ўтказгичидан амалга оширилади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», – дейилади хабарда.
Пойтахт ҳокимлиги кўприк қайси санагача ёпилишига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)