Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида она фарзанди билан товламачилик қилаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Қайд этилишича, февраль ойи ўрталарида А.Д. (43 ёшли) ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзининг қизи А.С. (16 ёшли) билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Б.Г. (29 ёшли) билан учрашиб, уларда Б.Г.га тегишли видеотасвирлар мавжуд эканини айтиб, видеоёзувларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, шарманда қилиш билан қўрқитган. Улар ушбу маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига 2 минг доллар пул талаб қилган.

21 февраль куни соат 18:30 ларда Самарқанд шаҳри ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.С. келишилган пулнинг 650 долларини олаётган вақтида қўлга олинган. Ундан пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан А.Д. ҳамда А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар