Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла Россия президенти Владимир Путиннинг Донбассда тинчликни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда республика президенти Николас Мадуро Venezolana de Televisión телеканали эфирида айтиб ўтди.

Николас Мадуро ва Владимир Путин

Николас Мадуро ва Владимир Путин
Фото: «РИА Новости»

«Венесуэла Россияда тинчликни сақлаш, ўз халқи ва ватанини жасорат билан ҳимоя қилишда президент Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилади», —  деди Мадуро.

У, шунингдек, Россия ва унинг раҳбарига қарши глобал манипуляция кампанияларини мағлуб қилишга чақирди. «Ўзимизни минг марта такрорланган ёлғонга алданиб қолишимизга йўл қўймаймиз. Путин тинчлик ҳуқуқи ва ўз халқининг қадр-қимматини ҳимоя қилишини яхши биламиз», — дея қўшимча қилди Венесуэла президенти.

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олувчи ҳужжатларни, шунингдек, мазкур республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечник билан дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни имзолади. Кейинчалик Федерация Кенгаши ҳужжатни ратификация қилди.

Аксарият хорижий етакчилар Путиннинг қарорига салбий муносабат билдирди. Шу билан бирга, Сурия, қисман тан олинган Жанубий Осетия ва Абхазия Россиянинг ЛХР ва ДХР бўйича қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Россия—Венесуэла муносабатлари ҳақида

Википедия маълумотларига кўра, Россия—Венесуэла муносабатлари дипломатик алоқалар, Россия ва Венесуэла ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий-техник ҳамкорликдан иборат. Россия Венесуэланинг асосий иттифоқчиси. Россиянинг Венесуэлага молиявий ёрдами ва кредитлари миллиардлаб долларни ташкил этади.

Россия империяси ва Венесуэла ўртасидаги биринчи алоқалар 1857 йилда, Россия Венесуэла Республикасининг мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган пайтда боғланган. 1917 йилги Октябрь инқилобидан кейин Венесуэла аксарият Лотин Америкаси давлатлари каби Совет Россияси билан узоқ вақт дипломатик алоқаларни олиб бормаган.

1996 йилда Россиянинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Евгений Примаковнинг Венесуэла  пойтахти Каракасга ташрифи чоғида Россия Федерацияси ва Венесуэла Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилди.

Венесуэла Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида овоз беришда Россияни қўллаб-қувватлаган. 2008 йил ноябрь ойида Россия давлати раҳбарининг Венесуэлага биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтган.

2014 йил 27 март куни Қримдаги референдумни тан олмаслик бўйича БМТ Бош Ассамблеясида Венесуэла қарши овоз берган ва шу тариқа Қримдаги референдумни тан олиб, Россияни қўллаб-қувватлаган.

Россия ва Венесуэла фаол савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ҳам олиб боради. 2005 йилда Россиянинг «Газпром» Очиқ акциядорлик жамияти тендерда ғолиб чиқиб, Венесуэла кўрфазидаги шелфда газ қидириш ва қазиб олиш учун лицензияни қўлга киритди.

2017 йилда Венесуэлада президент Николас Мадурога қарши оммавий норозиликларнинг янги тўлқини бошланди. Венесуэла мухолифатини АҚШ, Европа Иттифоқи ва қатор Лотин Америкаси давлатлари қўллаб-қувватлади. Венесуэлада иқтисодий инқироз давом этди ва 2017 йилда инфляция 2616 фоизни ташкил этди. Шундай шароитда Россия Венесуэлага катта иқтисодий ёрдам қўлини чўзди.

Венесуэла Россия ҳарбий техникасининг энг йирик харидорларидан бир ҳам. 2005—2017 йилларда қурол-яроғ ва техника сотиб олишнинг умумий ҳажми 11 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбнинг Венесуэла мухолифатини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотларини бир неча бор танқид қилиб, уларни «суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш» деб атаган. Хусусан, 2019 йилнинг 16 январида 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ТИВ раҳбари Сергей Лавров шундай деганди: «Биз Венесуэлага ҳарбий аралашувга рухсат берувчи баёнотларни ҳам, энди АҚШ Николас Мадурони эмас, парламент спикерини Венесуэла президенти сифатида тан олиши ёки тан олишни бошлаши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларни ҳам эшитдик. Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Қўшма Штатлардаги номақбул ҳукуматларнинг инқирозидаги чизиқ уларнинг Лотин Америкаси ва бошқа минтақалардаги ҳаракатларининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда».

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Венесуэлада ўзаро тушунишга ҳисса қўшадиган барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган. ТИВ баёнотида можарога қуролли аралашув «ҳалокатли оқибатларга олиб келиши» таъкидланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади