• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Венесуэла Путиннинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Россия — Венесуэла муносабатлари ҳақида нималар маълум?

    Венесуэла Россия президенти Владимир Путиннинг Донбассда тинчликни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда республика президенти Николас Мадуро Venezolana de Televisión телеканали эфирида айтиб ўтди.

    Николас Мадуро ва Владимир Путин

    Николас Мадуро ва Владимир Путин
    Фото: «РИА Новости»

    «Венесуэла Россияда тинчликни сақлаш, ўз халқи ва ватанини жасорат билан ҳимоя қилишда президент Владимир Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилади», —  деди Мадуро.

    У, шунингдек, Россия ва унинг раҳбарига қарши глобал манипуляция кампанияларини мағлуб қилишга чақирди. «Ўзимизни минг марта такрорланган ёлғонга алданиб қолишимизга йўл қўймаймиз. Путин тинчлик ҳуқуқи ва ўз халқининг қадр-қимматини ҳимоя қилишини яхши биламиз», — дея қўшимча қилди Венесуэла президенти.

    21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олувчи ҳужжатларни, шунингдек, мазкур республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечник билан дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни имзолади. Кейинчалик Федерация Кенгаши ҳужжатни ратификация қилди.

    Аксарият хорижий етакчилар Путиннинг қарорига салбий муносабат билдирди. Шу билан бирга, Сурия, қисман тан олинган Жанубий Осетия ва Абхазия Россиянинг ЛХР ва ДХР бўйича қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Россия—Венесуэла муносабатлари ҳақида

    Википедия маълумотларига кўра, Россия—Венесуэла муносабатлари дипломатик алоқалар, Россия ва Венесуэла ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий-техник ҳамкорликдан иборат. Россия Венесуэланинг асосий иттифоқчиси. Россиянинг Венесуэлага молиявий ёрдами ва кредитлари миллиардлаб долларни ташкил этади.

    Россия империяси ва Венесуэла ўртасидаги биринчи алоқалар 1857 йилда, Россия Венесуэла Республикасининг мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган пайтда боғланган. 1917 йилги Октябрь инқилобидан кейин Венесуэла аксарият Лотин Америкаси давлатлари каби Совет Россияси билан узоқ вақт дипломатик алоқаларни олиб бормаган.

    1996 йилда Россиянинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Евгений Примаковнинг Венесуэла  пойтахти Каракасга ташрифи чоғида Россия Федерацияси ва Венесуэла Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилди.

    Венесуэла Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида овоз беришда Россияни қўллаб-қувватлаган. 2008 йил ноябрь ойида Россия давлати раҳбарининг Венесуэлага биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтган.

    2014 йил 27 март куни Қримдаги референдумни тан олмаслик бўйича БМТ Бош Ассамблеясида Венесуэла қарши овоз берган ва шу тариқа Қримдаги референдумни тан олиб, Россияни қўллаб-қувватлаган.

    Россия ва Венесуэла фаол савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ҳам олиб боради. 2005 йилда Россиянинг «Газпром» Очиқ акциядорлик жамияти тендерда ғолиб чиқиб, Венесуэла кўрфазидаги шелфда газ қидириш ва қазиб олиш учун лицензияни қўлга киритди.

    2017 йилда Венесуэлада президент Николас Мадурога қарши оммавий норозиликларнинг янги тўлқини бошланди. Венесуэла мухолифатини АҚШ, Европа Иттифоқи ва қатор Лотин Америкаси давлатлари қўллаб-қувватлади. Венесуэлада иқтисодий инқироз давом этди ва 2017 йилда инфляция 2616 фоизни ташкил этди. Шундай шароитда Россия Венесуэлага катта иқтисодий ёрдам қўлини чўзди.

    Венесуэла Россия ҳарбий техникасининг энг йирик харидорларидан бир ҳам. 2005—2017 йилларда қурол-яроғ ва техника сотиб олишнинг умумий ҳажми 11 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбнинг Венесуэла мухолифатини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотларини бир неча бор танқид қилиб, уларни «суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш» деб атаган. Хусусан, 2019 йилнинг 16 январида 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ТИВ раҳбари Сергей Лавров шундай деганди: «Биз Венесуэлага ҳарбий аралашувга рухсат берувчи баёнотларни ҳам, энди АҚШ Николас Мадурони эмас, парламент спикерини Венесуэла президенти сифатида тан олиши ёки тан олишни бошлаши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларни ҳам эшитдик. Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Қўшма Штатлардаги номақбул ҳукуматларнинг инқирозидаги чизиқ уларнинг Лотин Америкаси ва бошқа минтақалардаги ҳаракатларининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда».

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Венесуэлада ўзаро тушунишга ҳисса қўшадиган барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган. ТИВ баёнотида можарога қуролли аралашув «ҳалокатли оқибатларга олиб келиши» таъкидланган.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон президенти Донецк ва Луганск халқ республикаларининг тан олинишига муносабат билдирди
    • «Уларга ҳам, буларга ҳам битта нарса: реал муаммолардан диққатни чалғитиш керак эди». Навальний ДХР ва ЛХР мустақиллигининг Россия томонидан тан олинганини Афғонистондан СССР қўшинларининг олиб чиқиб кетилишига қиёслади

    23.02.2022, 21:46   Изоҳ (0)   19630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Миллий хавфсизлик кенгаши мамлакатда 30 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилди

    23.02.2022, 16:42

    БМТ бош котиби: Донбассда содир бўлаётган воқеалар геноцид ҳисобланмайди, Россия қўшинлари эса тинчликпарвар эмас

    23.02.2022, 15:47

    Туркманистон президентлигига номзодлар сони 9 кишига етди. Сердар Бердимуҳамедов сайловчилар билан учрашувларни бошлаб юборди

    23.02.2022, 13:55

    Берлинда юзлаб одамлар Россия элчихонаси ёнида норозилик намойиши ўтказди (фото)

    23.02.2022, 13:10

    «НАТО кучлари юқори шайлик ҳолатига келтирилган» — альянс бош котиби

    23.02.2022, 11:31

    Киев Путиннинг шартларини қабул қилишдан бош тортди

    23.02.2022, 10:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Галактикамизда сирли улкан пуфак кашф этилди

    Дунё | 20 август, 20:40

    Yandex Music УЧҚУН лойиҳасининг иккинчи тўлқинини ишга тушириб, Ўзбекистоннинг янги овозларини намоён этмоқда

    Тошкент ш. | 20 август, 19:30

    Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

    Авто | 20 август, 20:30

    Лавров: “Украинага хавфсизлик кафолатларини Россиясиз муҳокама қилиб бўлмайди”

    Дунё | 20 август, 20:20

    1-курс талабалари учун ётоқхоналарга аризалар қабули бошланди

    Ўзбекистон | 20 август, 20:10

    Хитойнинг ядро арсенали кенгаймоқда

    Дунё | 20 август, 20:00

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    Ўзбекистон | 20 август, 19:50

    Саида Мирзиёева: “Марказий Осиё — қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уйимиздир” 

    Ўзбекистон | 20 август, 19:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.