Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Шуманай туманидаги «Шуманай экотекс» корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йилда ишга туширилган ушбу корхона 7 минг тоннадан зиёд ип-калава тайёрлаш қувватига эга. Ўтган йили 51 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қарийб 5 миллион долларлик экспорт қилинган.

Шу пайтгача ҳудуддаги энг катта муаммо ишсизлик бўлган. Мазкур корхона аҳоли, айниқса, хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этган. Бу ерда 500 та иш ўрни ташкил этилган.

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди, ишчилар билан суҳбатлашган. Мутасаддиларга корхонада пахтани қайта ишлашнинг кейинги босқичларини ўзлаштириш бўйича кўрсатма берилган.

«Бу маъқул. Лекин туманда ишсизлар бўлмаслиги учун бундай корхоналар уч-тўртта бўлиши керак. Саноатнинг бошқа йўналишларида ҳам лойиҳалар топиш зарур», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда тумандаги Баҳром Илғор Кластер МЧЖ ҳақида маълумот берилган. Кластернинг 743 гектар ери лазер орқали текисланган. Шундан 100 гектарида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилган.

«Аҳолига даромад манбаи яратиш, ялпи ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг учун нима керак? Аввало, сув керак. Лекин Қорақалпоғистонда сув ва ер ҳисоби долзарб. Агар саранжом қилиб, иқтисод қилиб фойдаланилса, сув етади. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги маданиятини ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш керак», — дейди президент.

Шуманай туманига бириктирилган Хоразм вилояти тадбиркорларининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов