Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотишга мўлжалланган дўконда ёнғин чиқди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 18 февраль куни соат 03:30 да туманнинг «Бунётобод» МФЙ Янги Сергели кўчасида жойлашган юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:36 да етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:10 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг 900 квадрат метр майдондаги ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги «Янгиобод» бозорида ёнғин содир бўлгани, Тошкентда тепловозда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди