Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси томонидан 35 минг та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, «Ўзтрансгаз» мутахассислари томонидан 15 февраль куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Frozen gaz» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасидаги газ ҳисоблаш тизимининг техник ҳолати ўрганилган. Тадбир давомида корхона томонидан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 623 минг куб метр ёки бугунги кунда 35 мингта аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолига етарли миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Тадбиркорлик субъекти томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳақиқий қийматини камайтириш мақсадида электрон газ ҳисоблаш ускунаси таркибий қисмларига таъсир ўтказилган. Қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 623 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
«Ҳолат юзасидан қонун доирасида чора кўрилишини таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун жамланмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Нукус давлат педагогика институтига қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган қарийб 13 млрд сўм талон-торож қилинди
- Бухорода гаровдаги қарийб 800 млн сўмлик мулкларни сотиб юборган корхона раҳбари ва собиқ банк ходими ушланди
- «Асакабанк»нинг 2 нафар ходими қидирувга берилди. Улар давлатга 504 минг доллар зарар етказган
Изоҳ (0)