«Ўзгидромет» 19 февраль, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)