Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактаблардан бирининг дарс қилмасдан келган 1-синф ўқувчилари доскага чиқарилиб, изза қилингани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ушбу синф раҳбари ишдан олинганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилган. Ўрганиш давомида Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-«в» синф раҳбари Ш.М. ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ҳамда бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга «уят» деб гапиртириб, изза қилдиргани аниқланган.

Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг Telegram’ига жўнатган. Синф раҳбари Ш.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Меҳнат кодексининг 181-моддаси (интизомий жазолар) 1-бандига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори О.М., маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.А.га ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.И. жиддий огоҳлантирилган.

«Вилоят Халқ таълими бошқармаси таълим-тарбия борасида бундай ҳолатларни қўллаш умумеътироф этилган мезонларга мутлақо зид деб баҳолайди ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги чора-тадбирлар кўриб боради», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Андижондаги ўқитувчилари узр сўраган мактаб директори ва туман ХТБ мудири ишдан олингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...