Ўзбекистон 2021 йилда 11 та давлатга қиймати 9,9 миллион долларга 62,3 минг тонна сабзи экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, сабзи экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага кўпайган. Маҳсулот энг кўп Қозоғистонга экспорт қилинган — 36,7 минг тонна. Кейинги ўринлар қуйидагича:
- Қирғизистон – 21,9 минг тонна;
- Россия – 3,4 минг тонна;
- Тожикистон – 322,5 тонна;
- Беларусь – 10,3 тонна.
- Андижон вилояти – 3,2 миллион доллар;
- Қорақалпоғистон – 1,4 миллион доллар;
- Тошкент вилояти – 1,2 миллион доллар;
- Фарғона вилояти – 1 миллион доллар.
Изоҳ (0)