• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўғлимнинг тарбияси, таълимида биздан кўра бобо-бувисининг ўрни катта» — Шерзодхон Қудратхўжанинг онаси билан суҳбат

    «Машҳурларнинг онаси» лойиҳасининг навбатдаги сони меҳмони таниқли тележурналист, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг онаси Муҳтабархон Қудратхўжаева бўлди.

    Биринчи даромадига соат сотиб олган

    — Шерзодхоннинг болалиги жуда ҳам мазмунли ўтган. Турмуш ўртоғим иккимиз эрталабдан кечгача ишда юрардик. Болам ота-онасидан кўра бобо-бувисига кўпроқ меҳрибон бўлган. Қайнотам лавозим кишиси бўлса-да, қийин йилларни кўрган, ҳаётий тажрибаси бой инсон эди. Шунингдек, уйда қўй ва товуқлар боқарди. Шерзодхондаги ҳайвонот ва ўсимликлар оламига қизиқиш бобосидан ўтган.

    Шерзодхон Қудратхўжанинг онаси Муҳтабархон Қудратхўжаева

    Шерзодхон Қудратхўжанинг онаси Муҳтабархон Қудратхўжаева
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Қайнотам сиёсат соҳасини яхши тушунгани боис набирасига бу мавзуларда ҳам гапирарди, уруш давридаги ҳаёт ва кейинги жараёнларни таққослаб, фикрларини сўрарди. Ўғлим мактабда гуманитар фанлардан аъло баҳога ўқиган. Маълум вақт балиқ, кейин қуш боқишга қизиққан. Кейинчалик сузишга қатнаган.

    Шерзодхон Қудратхўжа ва укасининг болалиги

    Шерзодхон Қудратхўжа ва укасининг болалиги
    Фото: Шерзодхон Қудратхўжанинг шахсий архивидан

    Ўз устида ишлаш, келажаги учун меҳнат қилиш мактаб давридан бошланган. 7-синф пайтида меҳнат дарсида «розетка» ясаб, уни ўқитувчисига топширган ва шундан топган пулига ўзи учун соат сотиб олмоқчи бўлган. Иккимиз дўконга бориб, 19 сўму 50 тийинга соат олганмиз. Ўғлимда ўз устида ишлаш, ота-онага ёрдам бериш кичиклигидан шаклланган.

    Сиёсат соҳасини танлаганидан иккиланмаганмиз

    — Фарзандимни журналистика, сиёсат соҳасига кириб келиши бизни иккилантирмаган. 4-синфда ўқиётганида турли газеталарга кичик-кичик нарсалар ёзарди. Ундаги ривожланиш, қизиқишни кўрган додаси сиёсат оламининг ўзига хос қийинчиликлари ҳақида сўзларди, бу соҳада хато қилишда эҳтиёт бўлишини таъкидларди.

    Шерзодхон Қудратхўжа 104 ёшга кириб, вафот этган бувиси билан

    Шерзодхон Қудратхўжа 104 ёшга кириб, вафот этган бувиси билан
    Фото: Шерзодхон Қудратхўжанинг шахсий архивидан

    Катта бўлгани сари бобоси уруш йилларидаги сиёсат ҳақида ҳам гапириб берар, Шерзодхон турли саволларига жавоб оларди. Отаси билан Россиянинг машҳур «Время» дастурини кўп кўрарди. Раҳматли додаси ўғлимнинг ҳаётида катта рол ўйнаган. Қайнонам ҳам ўқимишли аёл бўлган, Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Шерзодхон йиллар ўтиб, журналистикани танлади. «Ҳуррият», «Тошкент оқшоми», «Халқ сўзи» каби газеталарда мақолалари чиқаверди. Унинг матбуотдаги чиқишлари нафақат мени, балки яқинлар ва қариндошларни ҳам хурсанд қилган. Илк марта «Ахборот» кўрсатувида чиққанида ҳам чексиз қувонганмиз. Ўша пайтдаги ҳис-туйғулар барибир бошқача бўлган.

    Дарсини қилдира олмаганим учун бир марта урганман

    — Шерзодхон оилада уч фарзанднинг тўнғичи. Укаси ундан бир ёш кичкина, айтганимизни аъло даражада бажаради. Қизим ҳам журналист — озгина қайсар. Балки, бу журналистларга хосдир. Шерзодхон эркин бўлишни ёқтиради. Учаласи ҳам ота-онаси, атрофидагиларга меҳрибон, ҳамиша ёрдам қўлини чўзишга интилади.

    Шерзодхон Қудратхўжа ота-онаси билан

    Шерзодхон Қудратхўжа ота-онаси билан
    Фото: Шерзодхон Қудратхўжанинг шахсий архивидан

    Турмуш ўртоғим билан фарзанд тарбиясига жиддий қараганмиз, уларни тўғрисўзликка, одилликка ўргатдик. Хато қилсаларингиз ҳам ёлғон гапирманглар, дердим. Банда борки хато қилади, хатойингни тан олиб, керак бўлса, кечирим сўра, деб уқтирардим. Уларга ёлғон гапириб, алдаш орқали бирор нимага қизиқтирмаганман. Бу усулни ёқтирмайман. Ортиқча бақириб, урган эмасман. Эсимда: Шерзодхонни 1-синфда ўқиган пайтида бир марта урганман. Унда ҳам дарсини қилдира олмаганман, асабим дош беролмаган. Ўша воқеани унутолмайди ўзи ҳам.

    Сафарларга кетса, мен учун Тошкент ҳувуллаб қолгандек бўлади

    — Ўғлим уйланиб, оила қургунча биз билан бир хонадонда яшаган. У ўқиш ёки ишда бўлган вақтлари уйимиз ҳувуллаб қоларди. Анча йил олдин Америкага борди, унда ёш эди. Ўша пайтда АҚШнинг қайсидир ҳудудида кучли портлаш юз берганидан хабар топдик. Аллоҳга шукрки, Шерзодхон портлаш жойидан бир неча соат аввал интервью олиб кетган экан. Бу бутун умр юрагимга муҳрланиб қолган.

    Фото: Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳозир ҳам сафарларга чиқса, мен учун Тошкент ҳувуллаб қолгандек туюлади. Унинг ҳаётида Халқаро пресс-клуб пайдо бўлгач, янада хавотир олишни бошладим. Жамоасини дуо қилиб ўтираман. Бирор вилоятга борганини телевидение орқали кўриб, хабар топаман. Унгача ўзи индамайди. Хавотир олмасин, дейдими, билмадим. Лекин кунига бир марта бўлсаям телефон қилиб, дадаси иккимиздан ҳол-аҳвол сўрайди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Шерзодхон оилада яхши ота. Балки, она бўлганим учун шунақа деб ўйларман. Лекин атрофдагилар ҳам буни эътироф этишади. Фарзандларининг барча орзуларини иложи борича амалга оширишга ҳаракат қилади.

    Лойиҳанинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи: Илҳом Хурсаналиев

    Мавзуга доир: «Ўғлимни назоратсиз қолдирмайман, тўй ва байрамларга боришдан воз кечаман». 17 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    17.02.2022, 07:50   Изоҳ (1)   67255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. xudayberganovabduvohid@gmail.com / 21 январ, 22:55

      Россиялик блогер Шерзодхўжа хақида иғволарни бошлади
      Шерзод сиз билан боғланишим керак

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.